Сирдарё вилоят маъмурий судларида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар бўйича семинар машғулоти ўтказилди













Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 29 январдаги топшириқ хатига асосан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг тегишли ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари, кадастр ва қурилиш бўлимлари вакиллари иштирокида долзарб бўлган масалалар, жумладан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар бўйича семинар машғулоти ўтказилиши лозимлиги белгиланган.
Мазкур топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
28 февраль куни Сирдарё вилоят маъмурий судларида вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, кадастр ва қурилиш органлари билан боғлиқ кўрилган маъмурий ишлар, шу жумладан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар билан боғлиқ маъмурий ишларнинг кўрилишида суд амалиётида юзага келаётган муаммоларнинг таҳлили ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг тегишли ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари, кадастр ва қурилиш бўлимлари вакиллари билан ўзаро хамкорликда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар машғулотида Сирдарё вилоят ва Гулистон маъмурий судлари раислари, судьялари ва ходимлари, шунингдек, Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг тегишли ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари, кадастр ва қурилиш бўлимлари вакиллари иштирок этишди.
Семинар машғулотида Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан боғлиқ маъмурий низоларнинг кўрилишида юзага келаётган муаммолар, ер билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечимлари, қонунбузилиш ҳолатларга такроран йўл қўймаслик бўйича таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяларининг ерга оид маъмурий ишларни маъмурий судларда кўрилишида юзага келаётган муаммолар, кадастрлар палатасининг жавобгарлигида кўриб чиқилган маъмурий ишларнинг таҳлили юзасидан маърузалари эшитилди.
Бундан ташқари, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимлиги вакиллари семинар машғулотида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Тадбир якунида Сирдарё вилоят маъмурий судлари ҳамда Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, кадастр ва қурилиш бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этишга, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг ер билан боғлиқ ҳуқуқларини ишончли таъминлашга келишиб олинди.
Сирдарё вилоят маъмурий
суди