Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.
Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
Суд ҳокимиятининг мустақиллиги
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Электрон почта манзил:
m.siradaryo@sud.uz
Фуқаролар қабулхонаси:
(+998 55) 651-35-54
Манзил:
Cирдарё Вилояти Гулистон ш.,120100 , Ўзбекистон кўч. 68
Интерактив хизматлар
Статистик маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси
MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли
Мурожаат
Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.
Электрон тўлов тизими
Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.
Видеоконференц алоқа
Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш
Мажлислар жадвали
Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.
Давлат божи калькулятори
Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2025 йил 18 августдаги “Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги 10-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-23 август кунлари Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг судья ва суд ходимлари иштирокида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш давомида вилоят маъмурий суди биноси ҳудуди, ён-атрофи ва ҳовлиси бегона ўтлардан тозаланди, бино ҳовлисидаги ташқи деворлар бўялди, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди, хизмат хоналарида санитария-гигиеник ишлар амалга оширилди, ободонлаштириш жараёнида тўпланган чиқиндилар белгиланган жойларга олиб чиқилиши таъминланди.
Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг судья ва суд ходимлари иштирокида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида давра сухбати ўтказилди (2024 йил 30 сентябрь ЎРҚ-968-сон).
Жорий йилнинг 18 июнь куни Сирдарё вилоят маъмурий судининг раиси Т.Қодирқулов ва судья катта ёрдамчиси Ф.Ахматқуловлар Гулистон шаҳар “Намуна” ва “Сайқал” МФЙ биносида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1067-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида давра суҳбатлари ўтказилди.
Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан қонунчиликда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар қабул қилинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1067-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сонли Қонуни нормалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилди.
Унга кўра, Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди. Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.
“Судлар турисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муайян ишлар бўйича хисобдор бўлмаслиги белгиланди. Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўpa йўл қўйилиши кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонуни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини, одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилишини таъминлашга ҳамда давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйишга хизмат қилади.
Маъмурий судлар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2025 йил 29 апрелдаги 9-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур Пленум қарорида қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш юзасидан бир қанча муҳим тушунтириш ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Жумладан, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатларга кўра қайта кўриш институти суд ҳужжатининг қонунийлигини текшириш билан боғлиқ муносабатларни эмас, балки янги очилган ҳолатлар суднинг хулосаларига таъсир қилиш-қилмаслигини текшириш мақсадида низо ҳолатини қайта баҳолаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, шунга кўра ишни кўриш вақтида ўрганилиши ва инобатга олиниши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилинганидан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим.
Иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилинганидан сўнг вужудга келган бўлса, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Суд ҳужжати қабул қилинганидан кейин вужудга келган ҳолатлар судга низонинг шу предмети бўйича янги асосларга кўра ариза (шикоят) билан мурожаат этиш учун асос бўлиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга аризачининг фикрига кўра суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай берилиши лозим.
МСИЮтК 267-моддасига кўра фақат қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкинлиги сабабли, қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида берилган ариза МСИЮтК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.
МСИЮтК 269-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
Агар аризада янги очилган ҳолатлар ҳақида фактик маълумотлар кўрсатилмаган ёки ариза фақатгина суд ҳужжати ноқонунийлиги ва асоссизлиги ҳақидаги важларга асосланган бўлса, бундай аризани қаноатлантиришга йўл қўйилмайди.
Иш учун муҳим ҳолат сифатида суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, агар улар ҳақида маълум бўлганида бошқача қарор қабул қилинишига олиб келиши мумкин бўлган, суд хулосаларига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар тан олиниши мумкин.
Юқоридаги тушунтириш ва кўрсатмалардан ҳам кўриш мумкинки, мазкур Пленум қарори келгусида маъмурий судлар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлашда муҳим ахамият касб этади.
Бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.
Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-33-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан маъмурий судлар фаолиятига қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш каби тартиблар жорий этилиши белгиланди.
Бундан ташқари, қарорга асосан ишончнинг ҳимоя қилиниши принципи Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда алоҳида белгиланди.
Қарор иловаси билан Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси ва Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмлари жорий этилиши келгусида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни қўшимча равишда кучайтиришга хизмат қилади.
Сирдарё вилоят маъмурий суди
раиси Т.Қодирқулов
Сирдарё вилоят маъмурий суди бош консультанти Ш.Ўктамов
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Сирдарё вилоят маъмурий суди