Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.
Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
Суд ҳокимиятининг мустақиллиги
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Электрон почта манзил:
m.siradaryo@sud.uz
Фуқаролар қабулхонаси:
(+998 55) 651-35-54
Манзил:
Cирдарё Вилояти Гулистон ш.,120100 , Ўзбекистон кўч. 68
Интерактив хизматлар
Статистик маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси
MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли
Мурожаат
Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.
Электрон тўлов тизими
Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.
Видеоконференц алоқа
Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш
Мажлислар жадвали
Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.
Давлат божи калькулятори
Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.
Сўнгги вақтларда суд органлари номидан фуқароларни алдашга қаратилган ҳолатлар кузатилмоқда. Жумладан, сохталаштирилган суд ҳужжатлари юбориш, ёлғон қўнғироқлар орқали ўзини суд ходими сифатида таништириш, шунингдек, SMS ва интернет орқали шубҳали хабарлар тарқатиш ҳолатлари учрамоқда.
Фуқаролардан огоҳ бўлиш талаб этилади. Суд органлари ҳеч қачон телефон орқали пул талаб қилмайди ёки номаълум ҳаволалар юбормайди. Бундай ҳолатларда шахсий маълумотларни тақдим этмаслик, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик ва расмий манбалар орқали маълумотни текшириш зарур.
Кибержиноятлардан ҳимояланиш ҳар бир фуқаронинг огоҳлиги ва эҳтиёткорлигига боғлиқ. Шу боис, барча фуқароларни ҳушёр бўлишга ва алдовларга учмасликка чақириб қоламиз.
Сирдарё вилоят маъмурий судининг АКТ бош мутахасиси С.Одилов
Давлатимиз раҳбарининг яқинда Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига йўлланган Мурожаатномасида ҳам такрор ва такрор коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид бўлиб, коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларида шаффофликни таъминлаш кераклиги, бу борада вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Ушбу иллатга қарши курашишдаги яна бир муҳим воситалардан бири – жамоатчилик назорати.
Коррупцияга қарши кураш фақат давлат органлари фаолияти билангина чекланиб қолмаслиги лозим. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этади. Айнан жамоатчилик назорати коррупциянинг олдини олиш, уни фош этиш ва жамиятда унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришнинг самарали воситаларидан биридир.
Жамоатчилик назорати — фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар фаолияти устидан олиб бориладиган қонуний ва очиқ назорат шаклидир. Унинг асосий мақсади давлат бошқарувида ошкораликни таъминлаш, мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлигини ошириш ва коррупсион ҳолатларнинг олдини олишдан иборат.
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи асосий субектлар булар, фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик кенгашлари, мустақил экспертлар ва блогерлар. Уларнинг барчаси коррупцияга қарши курашда муҳим рол ўйнайди.
Жамоатчилик назорати демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, унда ОАВ жамоатчилик назоратининг энг таъсирчан воситаларидан биридир. Бунда журналистларнинг фаоллиги давлат органлари фаолиятида очиқлик таъминлайди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.
Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди, очиқлик сиёсати кучайтирилди, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки кенгайтирилди. Бироқ жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш учун фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ОАВ эркинлигини таъминлаш, давлат ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни кучайтириш зарур бўлади.
Юртимизда жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун, Президент фармон ва қарорлари ҳамда шу йўналишдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқароларнинг давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати муҳим ва ажралмас омил ҳисобланади. Фаол жамоатчилик иштирокисиз коррупцияни бартараф этиш мушкул. Ҳар бир фуқаронинг бефарқ бўлмаслиги, фаоллиги – адолатли, шаффоф ва тараққий этган жамият барпо этишда муҳим аҳамиятга эга.
Коррупцияга қарши кураш — бу бутун жамиятнинг умумий вазифаси бўлиб, унда давлат ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига оҳирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мавзуси юзасидан.
Kейинги йилларда мамлакатимизда транспорт соҳасини ривожлантиришга, ташишларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга, транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга транспортда ташишларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартларга амал қилиниши борасида ташувчиларнинг масъулиятини ошириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда коррупцияга барҳам бериш, транспорт соҳасидаги назоратнинг самарадорлигини янада ошириш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Шунингдек транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан транспорт соҳасидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ташувлар самарадорлигини ва сифатини ошириш орқали юк ҳамда йўловчилар ташишдаги хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда маъмурий судлар муҳим институт сифатида шаклланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 27-моддасида маъмурий суд томонидан ҳал этиладиган ишлар жумаласига маъмурий судлар давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш киритилган.
Шу билан бирга, бугунги кунда судларнинг ролини оширган ҳолда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келаётганлигини кўришимиз мумкин.
2025 йил 30 январь куни “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 33-сонли президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маъмурий суд ишларини юритишга халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ қуйидаги янги институт ва тартибларни жорий этиш белгиланди:
Маъмурий суд ишларини юритишга маъмурий даъво институтини киритиб, даъво турларини аниқ белгилаш (ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш мажбуриятини юклаш, муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажаришдан тийилиш мажбуриятини юклаш, тан олиш ҳақидаги даъволар).
Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорига оид қоидаларда халқаро стандартлардан келиб чиқиб, маъмурий акт концепцияси қоидаларини қўллаш амалиётини жорий этиш.
Маъмурий суд ишларини юритишда процессуал мажбурлов чоралари доирасини (масалан, жарима қўллаш ва бошқалар) белгилаш.
Маъмурий органнинг маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) ваколатини суд томонидан текшириш тартибини белгилаш.
Маъмурий суд ишларини юритишда алоҳида тоифадаги ишларни кўриш тартибларини такомиллаштириш, норматив тусдаги қонуности ҳужжатлари устидан низолашиш тартибларини белгилаш.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судлар томонидан кўрилаётган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча ишларни маъмурий судларнинг тааллуқлилигига ўтказиш, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳамда маъмурий органга нисбатан қўзғатилган ишларнинг маъмурий судларга тааллуқлилигини қатъий белгилаш.
Хулоса қилиб айтганда, 33-сонли пресидент қарори Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг сифат жиҳатдан янги босқичини бошлаб берди. Келгусида мазкур механизмларни янада чуқурлаштириш ва амалиётда тўлиқ татбиқ этиш ҳуқуқий давлат қуриш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Коррупция ҳар қандай жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодий ўсишни секинлаштиради, адолатли бошқарув тамойилларига путур етказади ҳамда фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини сусайтиради. Шу сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 2025 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ва 2026 йилга мўлжалланган режалар ушбу йўналишда сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб бермоқда.
2025 йилда асосий эътибор давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рақамли хизматларни кенгайтиришга қаратилди. Электрон давлат хизматларининг кенгайиши аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайлик яратиб, инсон омили билан боғлиқ коррупция хавфини сезиларли даражада камайтирди. Кўплаб рухсатнома ва ортиқча талаблар бекор қилиниб, хизматлар онлайн шаклга ўтказилди. Бу эса вақт тежалиши, харажатларнинг қисқариши ва давлат идораларига нисбатан ишончнинг ошишига хизмат қилди.
Шу билан бирга, давлат органларида ички назорат тизимлари кучайтирилди. Коррупцияга қарши ички бўлимлар, комплаенс хизматлари ҳамда масъул лавозимлар жорий этилди. Раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги оширилиб, ҳар бир ташкилотда шаффофликни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Жамоатчилик назорати ҳам изчил кенгайтирилди. Коррупция муаммосини очиқ муҳокама қилиш учун очиқ платформалар яратилди, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари бу жараёнга фаол жалб этилди. Бу жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтириш ва фуқаролар фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
2025 йил ислоҳотларининг яна бир муҳим жиҳати — халқаро ҳамкорликнинг кучайиши бўлди. Хорижий ташкилотлар билан тажриба алмашиш, ўқув семинарлари ва таҳлилий дастурлар коррупцияга қарши курашда илғор халқаро стандартларни жорий этишга замин яратди ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлади.
2026 йил коррупцияга қарши курашда янги босқич сифатида белгиланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил коррупция иллатига қарши курашда “фавқулодда ҳолат” йили сифатида эълон қилинди. Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида коррупцияни давлат тараққиётига жиддий таҳдид сифатида баҳоланиб, унга муросасиз муносабатда бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу ёндашув 2026 йилда ислоҳотлар янада қатъийлаштирилишини англатади. Жумладан, барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул ўринбосар лавозимлари жорий этилиши, Ҳисоб палатаси вакиллари фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган. Бу чоралар бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва тизимдаги салбий ҳолатларни барвақт аниқлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрда қабул қилинган ПФ-270-сонли Фармони коррупцияга қарши давлат сиёсатини янада такомиллаштиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат билан 2030 йилгача бўлган устувор йўналишлар белгиланиб, давлат органлари ва давлат улуши юқори бўлган хўжалик жамиятларида коррупцияга қарши профессионал тизимни жорий этиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш, очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш вазифалари белгиланди.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий самараси аллақачон сезилмоқда: аҳоли давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланмоқда, тадбиркорлик муҳити яхшиланмоқда, жамиятда адолат ва қонунийликка бўлган ишонч ортиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтганда, 2025 йил ислоҳотлари мустаҳкам пойдевор яратди, 2026 йил эса ушбу жараёнларни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилмоқда. Давлат органлари, фуқаролик жамияти ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорлик қанчалик кучли бўлса, коррупцияга қарши кураш шунчалик самарали бўлади. Адолатли, шаффоф ва қонуний жамият барпо этиш ҳар биримиз учун умумий мақсаддир.
O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi raisining 2026-yil 11-martdagi “Sudlar tomonidan Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida”gi 8-sonli farmoyishi ijrosini ta’minlash maqsadida muayyan ishlar amalga oshirildi. Xususan, joriy yilning 13-14-mart kunlari Sirdaryo viloyat va Guliston tumanlararo ma’muriy sudlarining sudya va sud xodimlari ishtirokida obodonlashtirish va ko‘kalamzorlashtirish tadbirlari tashkil etildi. Ushbu tadbirda viloyat ma’muriy sudi binosi hududi, yon-atrofi hamda binoning hovlisida va O‘zbekiston ko‘chasi bilan tutash bo‘lgan old qismida yotqizilgan yashil o‘tli qoplama begona o‘tlardan tozalandi va shakl berildi. Shuningdek, ko‘cha va yo‘laklar tartibga keltirildi, daraxtlar va butalar oqlandi, xizmat xonalarida sanitariya-gigienik ishlar amalga oshirildi, obodonlashtirish jarayonida to‘plangan chiqindilar belgilangan joylarga olib chiqilishi ta’minlandi. Joriy yilning 19-mart kuni viloyat ma’muriy sudi binosida “Navro‘zni ulug‘lash – insonni ulug‘lashdir!” degan ezgu g‘oya asosida bayram tadbiri tashkil etildi. Bayram tadbirida Sirdaryo viloyat va Guliston tumanlararo ma’muriy sudlarining sudya va sud xodimlari bilan bir qatorda sud faxriylari hamda bir qancha elimiz suygan fidoyi insonlar ham ishtirok etishdi. Shuningdek, tadbirda talaba va o‘quvchi yoshlar ham ishtirok etishib, o‘zlarining sohada erishib kelayotgan yutuqlari bilan o‘rtoqlashdi. Shu bilan birgadikda Navro‘z umumxalq bayrami arafasida yoshlarga quloq tutish, ularning tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash va muammolariga amaliy yechim topish maqsadida “Rahbar va yoshlar” uchrashuvi hamda “Ochiq eshiklar” kuni tadbirlari tashkil etildi. “Rahbar va yoshlar” uchrashuvi talaba va o‘quvchi yoshlar qiziqtirgan masalalar yuzasidan samimiy ochiq muloqot tarzida tashkil etilib, Sirdaryo viloyat ma’muriy sudi raisi T.Qodirqulov ular tomonidan berilgan savollarga atroflicha javoblar berib o‘tdi. “Ochiq eshiklar” kuni tadbiri davomida talaba va o‘quvchi yoshlar viloyat ma’muriy sudi binosi, uning tuzilishi va ishlash jarayoni, sudda tashkil etilgan kutubxona faoliyati bilan yaqindan tanishish imkoniga ega bo‘ldilar. Shuningdek, yoshlar uchun sud majlisi jarayoni namoyish etildi. Bu orqali talabalar sudda ishlarni ko‘rib chiqish tartibi, taraflarning huquq va majburiyatlari, sud muhokamasining ochiqlik va shaffoflik tamoyillari bilan amaliy jihatdan tanishdilar. Tadbir davomida yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollarga javob oldilar, sud tizimida ishlash imkoniyatlari va yuridik kasbning ahamiyati haqida fikr almashildilar. Bunday ochiq muloqotlar yoshlarning huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga, ularda qonunga hurmat ruhini shakllantirishga xizmat qiladi. Ochiq eshiklar kuni esa sud organlarining ochiqligi va jamoatchilik bilan samarali muloqotini ta’minlashda muhim ahamiyat kasb etadi.