Бугун 5-декабрь куни Сирдарё вилоят маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 33 йиллиги муносабати ҳамда «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка бархам бериш учун бирлашайлик» мавзусига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар ҳақида фикрлар билдирилди. “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” шиорида давра суҳбати ташкил этилди. Бу мавзу мамлакатимизда хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш, рақамли майдонда ҳам тенглик ва ҳимоя механизмларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан уйғун ҳолда ёритилди.
Шу билан бирга, Бош қомусимизда белгилаб берилган тенглик принциплари, айниқса, аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги мақсадлар Конституциянинг ҳаётийлиги ва амалиётдаги таъсирини янада мустаҳкамламоқда.

Тадбирга хотин қизлар масалалри бўйича тегишли ташкилотлардан меҳмонлар таклиф қилинди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан тақдимотлар, фикр-мулоҳазалар тингланди.
Тадбирда таъкидландики, рақамли зўравонликка қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки судлар вазифаси эмас. Бу — оила, жамият, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлиги орқали амалга ошадиган умумий вазифадир.

Шу мақсадда Сирдарёда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида рақамли этика қоидаларини тарғиб қилиш, интернетда масъулиятли хулқни шакллантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Сирдарё вилоят маъмурий судида ўтган ушбу тадбир нафақат Конституциямиз қабул қилинганлигининг 33 йиллигини нишонлаш, балки фуқаролар, айниқса хотин-қизларнинг ҳуқуқларини замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласида муҳим мулоҳазалар ва амалий таклифлар учун майдон бўлди.

Тадбирнинг асосий ғояси Инсон қадри улуғланадиган, ҳуқуқ ва эркинликлар қатъий кафолатланган, рақамли маконда ҳам хавфсиз жамият барпо этиш — барчамизнинг умумий бурчимиздир деб такидланди.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Сарибаева.

Konstitutsiyaviy islohotlar inson huquqlari garovi

2023-yil 30-aprelda umumxalq ovozi bilan qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Konstitutsiyasi O‘zbekiston taraqqiyotining yangi bosqichini belgilab berdi. Bu davrning eng muhim yutug‘i va tub islohotlarning asosiy g‘oyasi – “Inson – jamiyat – davlat” tamoyiliga asoslangan, inson huquqlari va qadr-qimmati oliy qadriyat hisoblanadigan yangi O‘zbekistonni barpo etishdir.
Konstitutsiya O‘zbekistonni suveren, demokratik, huquqiy, ijtimoiy va dunyoviy davlat deb e’lon qilib, xalqning manfaati, uning huquq va erkinliklarini ta’minlash davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishi ekanligini anglatadi. Konstitutsiya inson, uning hayoti, erkinligi, sha’ni, qadr-qimmati va boshqa daxlsiz huquqlari oliy qadriyat tamoyilining kafolatidir.
Inson huquq va erkinliklari har bir insonning ajralmas huquqi bo‘lib, har bir inson erkinlik va shaxsiy daxlsizlik huquqiga ega. Konstitutsiyada “Miranda qoidasi”, “Aybsizlik prezumpsiyasi” mustahkamlangan bo‘lib, unga binoan jinoyat sodir etganlikda gumon qilinib ushlangan shaxsga uning protsessual huquqlari tushuntirilishi shart. Shaxsning jinoyat sodir etishda aybdorligi qonunda nazarda tutilgan tartibda isbotlangunga va qonuniy kuchga kirgan sud hukmi bilan aniqlangunga qadar aybsiz hisoblanadi. Aybdorlikka oid barcha shubhalar, agar ularni bartaraf etish imkoniyatlari tugagan bo‘lsa, gumon qilinuvchining, ayblanuvchining, sudlanuvchining yoki mahkumning foydasiga hal qilinishi lozim. Shuningdek qonun qo‘llanilayotganda kelib chiqadigan shubhalar ham gumon qilinuvchining, ayblanuvchining, sudlanuvchining yoki mahkumning foydasiga hal qilinishi zarur. Gumon qilinuvchi, ayblanuvchi yoki sudlanuvchi o‘zining aybsizligini isbotlashi shart emas va istalgan vaqtda sukut saqlash huquqidan foydalanishi mumkin. Agar shaxsning o‘z aybini tan olganligi unga qarshi yagona dalil bo‘lsa, u aybdor deb topilishi yoki jazoga tortilishi mumkin emas.
Konstitutsiyada inson huquq va erkinliklarini kafolatlovchi “Xabeas korpus” instituti ham mustahkamlangan bo‘lib, unga muvofiq shaxsni sud qarorisiz 48 soatdan ortiq ushlab turish mumkin emas. Hech kim qiynoqqa solinishi, zo‘ravonlikka, shafqatsiz yoki inson qadr-qimmatini kamsituvchi boshqa tarzdagi munosabatga duchor etilishi mumkin emas. Hech kimning uy-joyiga uning xohishiga qarshi kirishga, uni ko‘zdan kechirishga yoki tintuv o‘tkazishga yo‘l qo‘yilmaydi. Telefon orqali so‘zlashuvlar, yozishmalar, pochta, telegraf va boshqa aloqa turlari orqali uzatiladigan xabarlar sirini saqlash qonun bilan kafolatlanadi.
Konstitutsiyada inson huquqlari avvalo bola huquqlaridan boshlanishi va ularning maqomi alohida mustahkamlanib, davlat bolaning to‘laqonli rivojlanishi uchun barcha shart-sharoitlarni yaratishni o‘z zimmasiga oladi. Bu islohotlarning asosiy maqsadi – bolaning huquq va erkinligi, manfaatlarini ta’minlashdir. Davlat bolaning jismoniy, aqliy, ma’naviy, axloqiy va ijtimoiy rivojlanishi uchun barcha shart-sharoitlarni yaratadi. Bolaning qonuniy manfaatlarini ta’minlash, uning hayotiga taalluqli barcha masalalarni hal etish – eng muhim tamoyil hisoblanadi. Bola huquqlari, erkinliklari va manfaatlarini himoya qilish davlatning, shuningdek, jamiyatning ham ustuvor vazifalaridandir. Bu borada inson huquqlari bo‘yicha milliy institutlar Ombudsman, Biznes Ombudsman, Bola huquqlari bo‘yicha vakillarning konstitutsiyaviy maqomi belgilanishi – ularning inson huquqlari, avvalo bola huquqlarini himoya qilishdagi vazifasini kuchaytiradi.
Yangi Konstitutsiya O‘zbekistonning kelajakdagi rivojlanish strategiyasining huquqiy poydevoridir. Uning qabul qilinishi xalqning o‘z taqdirini o‘zi belgilash, mamlakatda demokratik va insonparvar islohotlarni yanada chuqurlashtirish yo‘lidagi qat’iy irodasini namoyish etadi.
Konstitutsiyaviy islohotlar «Inson qadri uchun» g‘oyasining amaliy ifodasidir. Asosiy vazifa – har bir normalarni fuqarolarning kundalik hayotida amalda joriy etish, har bir davlat xizmatchisi ongi va faoliyatiga singdirishdir.

Aynan shu yo‘l orqali Konstitutsiya inson huquqlarining chinakam va mustahkam garoviga aylanadi.

Sirdaryo viloyat ma’muriy sudining sudyasi Abror Kudratov Xamidullayevich

КОНСТИТУЦИЯ — ЭРКИН ВА АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ

1992 йил 8 декабрь — халқимиз тарихида унутилмас сана. Ўша кунда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилиниб, давлатимиз мустақил тараққиётининг ҳуқуқий асоси яратилди. Бош қонунимиз фуқароларнинг эркинлиги, тенглиги ва фаровонлигига кафолат берди.

2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция эса замон талабларига мос равишда инсон қадрини юксалтириш, адолатли ва очиқ жамият барпо этишга қаратилди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат бўлиб, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат ва давлат масъулияти каби асосий принципларга таянади.

Конституциянинг “Муқаддима” қисмида халқимизнинг инсонпарварлик, демократия ва суверенитет тамойилларига содиқлиги, келажак авлодлар олдидаги масъулияти ифодаланган. Унда инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгиланган.

Янгиланган Бош қонунимизнинг IX боби иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга бағишланган. Хусусан, 47-моддада ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи кафолатланиб, суд қарорига асосланмасдан уй-жойидан маҳрум этиш мумкин эмаслиги белгиланган. Шу билан бирга уй-жойдан маҳрум этилган шахсга унинг қиймати ва кўрган зарарининг ўрни тўлиқ қопланиши шартлиги назарда тутилган.

Бугун Конституция нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки халқнинг эркинлиги, бирдамлиги ва келажакка бўлган ишонч рамзига айланган. У мамлакатимизда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, инсон манфаатларини олий қадрият сифатида белгилаш ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Конституция — бу миллатнинг ифтихори, адолат ва эркинлик рамзи, юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий пойдеворидир.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяси     Хайдаров Мирзохид Худойназарович

ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРГАН КОНСТИТУЦИЯ

Конституция мамлакатимизда давлатчиликнинг бош қонуни сифатида жамият ҳаётини тартибга солувчи асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий Қонунда давлат, жамият ва фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар мустаҳкам асосгаэга бўлди. Шу йиллар давомида мамлакатимиз ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг янги босқичларига қадам қўйди, Конституция ҳам замон талаблари ва халқаростандартларга мувофиқ такомиллаштирилди.

Янги ривожланиш босқичи Конституциядаги баъзи нор- маларни замон талабларига мослаштириш заруратини юзага келтирди. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ референдумида халқимиз янгиланган Консти- туцияни қабул қилиб, инсон қадрини энг олий неъмат си- фатида белгилади. Илгариги “давлат – жамият – инсон” тамойили ўрнига “инсон – жамият – давлат” тамойили жорий этилди. Бу давлат си- ёсатининг марказида инсон туришини англатади.

Конституция мамлакатимизда давлатчиликнинг бош қонуни сифатида жамият ҳаётини тартибга солувчи асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий Қонунда давлат, жамият вафуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар мустаҳкам асосгаэга бўлди. Шу йиллар давомида мамлакатимиз ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг янги босқичларига қадам қўйди, Конституция ҳам замон талаблари ва халқаростандартларга мувофиқ такомиллаштирилди.  

Янгиланган Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбу- риятлари кенгайди. Эҳтиёжманд фуқароларни уй-жой билан таъмин лаш, меҳ нат га ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини инсонга муносиб турмуш да- ражасига мувофиқ белгилаш, кафолатланган тиббий ёрдамни давлат ҳисобидан тақдим этиш каби нормалар фуқаролар ман- фаатини кучайтирди. 54-модда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари- ни давлатнинг олий мақсади сифатида белгиласа, 20-модда инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлигини, ҳуқуқий таъсир чораларининг мутаносиблиги ва барча зиддиятлар инсон фойдасига талқин қилинишини мустаҳкамлади.

Конституция энди ҳар бир фуқарога тўғридан-тўғри хиз- мат қилувчи ҳужжат сифатида

амал қилади. Ундаги норма- ларни қўллаш учун алоҳида қонуннинг мавжудлиги ёки йўқлиги аҳамиятга эга эмас. Шахс ҳу қу қ ларини ҳимоя қилиш мақсадида “Хабеас кор- пус” институти кенгайтирилди: суд қарори бўлмай 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас, телефон сўзлашувларини эшитиш ёки тинтув ўтказиш фақат суд рухсати билан амалга оширилиши, гумонланувчига ўз ҳуқуқлари содда ва тушунарли тилда дарҳол тушунтирилиши таъминланди. Бу қоидалар ин- сонни ноҳақ таъқиб ва босимдан ҳимоя қилади.

Судьялар мустақиллиги Кон- ституцияда мустаҳкамланди. Судья бошқа орган лар ва шахслардан мутлақо мустақил бўлиб, судни қайта ташкил этиш ёки тугатиш уни лаво- зимидан озод қилиш учун асос бўла олмайди. Бу одил судлов ва суд ҳокимиятининг барқарорлигини таъминлайди.

Янгиланган Конституция инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъ- минлашга қаратилган, инсон қадрини устуворликда белги- лаб, мамлакатдаги демократик ислоҳотларнинг изчил ва қатъий йўлдан бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Нурулла Абдуллаев, Сирдарё вилоят маъмурий

суди судьяси

Искусственный интеллект в судах — поддержка, а не замена судей

Принятие Указа Президента о внедрении технологий искусственного интеллекта в деятельность судов и реализации концепции «Цифровой суд» является своевременным и стратегически важным шагом для всей судебной системы страны.

Судебная практика показывает, что современные вызовы требуют не только повышения профессионализма судей и работников аппарата, но и широкого применения инновационных инструментов. В этой связи переход к электронному документообороту, цифровым протоколам и дистанционному участию сторон в заседаниях существенно ускорит процессуальные процедуры, снизит бюрократические издержки и обеспечит большую прозрачность судебных процессов.

Особое значение имеет использование искусственного интеллекта для анализа судебных расходов и вероятных исходов дел. Это позволит судам более рационально планировать нагрузку и обеспечивать сбалансированность решений. Вместе с тем, следует учитывать, что такие технологии должны оставаться вспомогательным инструментом и не подменять собой свободное судебное усмотрение и оценку доказательств.

Внедрение интерактивных платформ, включая «my.sud.uz», открывает новые горизонты для взаимодействия судов с гражданами и предпринимателями. Возможность оперативного получения консультаций, подачи документов и доступа к материалам дела онлайн повышает доверие общества к судебной системе.

Отдельно стоит отметить внимание к подготовке кадров и повышению цифровой грамотности судей и сотрудников. Без этого даже самые современные технологии не смогут раскрыть свой потенциал. Для успешной реализации реформ важно обеспечить постоянное обучение, обмен опытом и разработку единых стандартов применения цифровых инструментов в судебной практике.

В то же время цифровизация несет и новые вызовы: вопросы кибербезопасности, защиты персональных данных, а также риски чрезмерной зависимости от технологий. Эти аспекты требуют продуманного нормативного регулирования и комплексной защиты прав участников процесса.

В целом, Концепция «Цифровой суд» открывает новую страницу в истории судебной системы нашей страны. Она направлена не только на повышение эффективности и прозрачности работы судов, но и на укрепление верховенства закона, защиту прав человека и рост международного авторитета государства.

Судья Гулистанского межрайонного административного суда Аброр Кудратов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларинижорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашгадоир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг III-қисмида белгиланган Суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режалари мақсаднинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш

«Суд соҳасини рақамлаштиришнинг янги режалари»


Суд тизимини рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш жараёни мамлакатимизда изчил давом этмоқда. 2025–2027 йилларга мўлжалланган махсус дастур қабул қилиниб, унда одил судловнинг самарадорлиги ва аҳоли учун қулайликларни янада оширишга қаратилган муҳим вазифалар белгиланди.

Янгиликлар ва режалар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси

2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар ва судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қиладиган замонавий онлайн платформа ишга туширилади.

Суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш

2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик равишда тайёрлайдиган махсус ахборот дастури ишлаб чиқилади.

«my.sud.uz» порталида ҳуқуқий ёрдам хизмати

2026 йил 1 январдан «my.sud.uz» порталининг янги имконияти – сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи ишга туширилади. У фуқароларнинг ҳуқуқий саволларига жавоб беради ва зарур маълумотларни автоматик етказади.

ЯИДХП орқали дастлабки маълумотлар

2026 йил 1 мартдан фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича дастлабки суд маълумотларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имконияти яратилади.

Янги интерактив хизматлар ва «Шахсий кабинет»

2026 йил якунига қадар фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизмат йўлга қўйилади. Шунингдек, суд тизимидаги «Шахсий кабинет» платформасининг янада қулай ва замонавий версияси ишлаб чиқилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                                  А.Кудратов

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                                                     Ё.Солиев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашгадоир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг I-қисмида белгиланган 7 та мақсаднинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт- шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган «Рақамли суд» – одил судловнинг янги босқичи.

1. Суд ишларини қоғоздан рақамли шаклга ўтказиш

Энди суд жараёнларида қоғоз ҳужжатлардан босқичма-босқич воз кечилади. Барча ишларни тўлиқ электрон тарзда юритиш орқали вақт ва ресурслар тежалади, жараёнлар янада тезкор ва қулай бўлади.

2. Электрон хизматлар сонини ошириш

Аҳоли ва тадбиркорлар суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан онлайн танишиш, ариза судга тааллуқлилигини текшириш ва ҳатто сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентлар бўйича очиқ электрон реестр юритилади.

3. Сунъий интеллект ва техник инфратузилма

Суд тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник база яратилади. Бу эса одил судловни янада самарали ва замонавий ташкил қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади.

4. Суд ҳужжатлари электрон архиви

Олий суд ахборот тизими асосида махсус электрон архив модули ишлаб чиқилади. Бу орқали ҳар қандай суд ҳужжати электрон равишда хавфсиз сақланади ва исталган вақтда топиб олиш мумкин бўлади.

5. Кибер ҳуқуқ ва судьялар малакаси

Судлар фаолиятини рақамлаштириш соҳасида “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар олиб борилади. Судьялар ва суд аппарати ходимлари доимий равишда рақамли саводхонлик ва малакасини ошириб бориши таъминланади.

6. Иқтисодий судлар фаолиятини самарали ташкил қилиш

Иқтисодий судлар тузилмаси оптималлаштирилиб, уларнинг фаолияти самарадорлиги оширилади. Бу эса ягона суд амалиётини шакллантириш ва барқарор одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

7. Замонавий суд мажлиси заллари

“Рақамли суд” концепцияси асосида замонавий суд мажлиси заллари босқичма-босқич ташкил этилади. Судьялар ва суд ходимлари учун муносиб шарт-шароит яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                                              А.Ганиев

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                                                     И.Ҳабибуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларинижорий этиш «Рақамли суд» концепциясини жорий этиш мақсаднинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш

«Рақамли суд»: Судлов тизимида янги босқич


Юртимизда суд тизимини ислоҳ қилиш ва рақамлаштириш йўналишида янги ва муҳим қадамлар қўйилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Олий суд, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари асосида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади.

«Рақамли суд»нинг асосий имкониятлари

Сунъий интеллект ёрдамида олдиндан тахмин

Судга мурожаат қилишдан аввал, сунъий интеллект орқали суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва харажатлари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.

Аризалар электрон тарзда

Барча мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади. Бу вақтни тежайди ва ортиқча қоғозбозликка барҳам беради.

Масофавий иштирок

Ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмай, масофадан туриб суд муҳокамаларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Материаллар билан электрон танишиш

Тарафлар ва ишда қатнашувчи барча шахслар иш материаллари билан онлайн тарзда тўлиқ танишиши мумкин бўлади.

Электрон ҳисоб-китоб

Суд харажатлари электрон ҳисобланади ва тўланади. Ижро варақалари эса автоматик равишда ижрога юборилади.

Ишларни тўлиқ рақамли юритиш

Замонавий ахборот технологиялари орқали суд ишлари тўлиқ электрон шаклда олиб борилади.

Баённомалар реал вақтда

Сунъий интеллект суд мажлиси баённомаларини реал вақтда матн шаклида тайёрлайди.

Суд ҳужжатлари автоматик лойиҳалаш

Суд қарорлари ва ҳужжатлари сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда шакллантирилади.

Қадамлар ва тажриба

📌 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган замонавий суд мажлиси заллари ташкил этилади.

📌 Олий суд икки ой муддатда қайси турдаги ишлар “Рақамли суд” доирасида кўрилиши мумкинлигини белгилайди.

📌 Тажриба самараларига кўра, 2026–2027 йилларда концепция босқичма-босқич бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг раиси                                                                                     А.Бўриев

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                                                     З.Эгамбердиева

Жорий йилнинг 3 июль куни Истиқлол ва Бахт МФЙларда судья А.Норқўзиев ва судья катта ёрдамчиси Ж.Завқиев, Давра суҳбатидан лавхалар.

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни.
(2025 йил 9 июнь ЎРҚ-1067-сон).

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга, суд ишлари юритилишини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.
Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳамда унинг ваколатларига тааллуқли янги нормалар белгиланганлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Ушбу Қонун билан «Судлар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари нормалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги, ҳеч ким ўзига ҳамда яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги, шунингдек шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Ушбу Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини, одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилишини таъминлашга ҳамда давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйишга хизмат қилади.
Давра суҳбати давомида йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, ўзларига тегишли жавобларни олишди.
Кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган фикр ва мулохазалардан сўнг раислик қилувчи йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ГИ ЎРҚ-1081

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштиришга ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида белгилаб қўйилди.

Бироқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаганда ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан яшириниши ҳоллари кузатилмоқда. Натижада жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш имконияти пасаймоқда.

Мазкур Қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашга, унинг қонуний манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг раиси                                                                                       А.Бўриев

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамсичи                                                                   И.Хабибуллаев

Skip to content