Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати.
Давлатимиз раҳбарининг яқинда Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига йўлланган Мурожаатномасида ҳам такрор ва такрор коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид бўлиб, коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларида шаффофликни таъминлаш кераклиги, бу борада вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Ушбу иллатга қарши курашишдаги яна бир муҳим воситалардан бири – жамоатчилик назорати.
Коррупцияга қарши кураш фақат давлат органлари фаолияти билангина чекланиб қолмаслиги лозим. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этади. Айнан жамоатчилик назорати коррупциянинг олдини олиш, уни фош этиш ва жамиятда унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришнинг самарали воситаларидан биридир.
Жамоатчилик назорати — фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар фаолияти устидан олиб бориладиган қонуний ва очиқ назорат шаклидир. Унинг асосий мақсади давлат бошқарувида ошкораликни таъминлаш, мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлигини ошириш ва коррупсион ҳолатларнинг олдини олишдан иборат.
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи асосий субектлар булар, фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик кенгашлари, мустақил экспертлар ва блогерлар. Уларнинг барчаси коррупцияга қарши курашда муҳим рол ўйнайди.
Жамоатчилик назорати демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, унда ОАВ жамоатчилик назоратининг энг таъсирчан воситаларидан биридир. Бунда журналистларнинг фаоллиги давлат органлари фаолиятида очиқлик таъминлайди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.
Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди, очиқлик сиёсати кучайтирилди, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки кенгайтирилди. Бироқ жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш учун фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ОАВ эркинлигини таъминлаш, давлат ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни кучайтириш зарур бўлади.
Юртимизда жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун, Президент фармон ва қарорлари ҳамда шу йўналишдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқароларнинг давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати муҳим ва ажралмас омил ҳисобланади. Фаол жамоатчилик иштирокисиз коррупцияни бартараф этиш мушкул. Ҳар бир фуқаронинг бефарқ бўлмаслиги, фаоллиги – адолатли, шаффоф ва тараққий этган жамият барпо этишда муҳим аҳамиятга эга.
Коррупцияга қарши кураш — бу бутун жамиятнинг умумий вазифаси бўлиб, унда давлат ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонунларига оҳирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мавзуси юзасидан.
Kейинги йилларда мамлакатимизда транспорт соҳасини ривожлантиришга, ташишларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга, транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга транспортда ташишларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартларга амал қилиниши борасида ташувчиларнинг масъулиятини ошириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда коррупцияга барҳам бериш, транспорт соҳасидаги назоратнинг самарадорлигини янада ошириш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Шунингдек транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан транспорт соҳасидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ташувлар самарадорлигини ва сифатини ошириш орқали юк ҳамда йўловчилар ташишдаги хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қилади.
Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси А.Ганиев
Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси Б.Хайдаров
Гулистон туманлараро маъмурий
судининг судья ёрдамчилари И.Ҳабибуллаевб
Ё.Солиев
Гулистон туманлараро маъмурий
судининг девонхона мудири Д.Абдусаломов.