Бугун 5-декабрь куни Сирдарё вилоят маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 33 йиллиги муносабати ҳамда «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка бархам бериш учун бирлашайлик» мавзусига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.












Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар ҳақида фикрлар билдирилди. “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” шиорида давра суҳбати ташкил этилди. Бу мавзу мамлакатимизда хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш, рақамли майдонда ҳам тенглик ва ҳимоя механизмларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан уйғун ҳолда ёритилди.
Шу билан бирга, Бош қомусимизда белгилаб берилган тенглик принциплари, айниқса, аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги мақсадлар Конституциянинг ҳаётийлиги ва амалиётдаги таъсирини янада мустаҳкамламоқда.
Тадбирга хотин қизлар масалалри бўйича тегишли ташкилотлардан меҳмонлар таклиф қилинди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан тақдимотлар, фикр-мулоҳазалар тингланди.
Тадбирда таъкидландики, рақамли зўравонликка қарши курашиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки судлар вазифаси эмас. Бу — оила, жамият, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлиги орқали амалга ошадиган умумий вазифадир.
Шу мақсадда Сирдарёда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида рақамли этика қоидаларини тарғиб қилиш, интернетда масъулиятли хулқни шакллантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Сирдарё вилоят маъмурий судида ўтган ушбу тадбир нафақат Конституциямиз қабул қилинганлигининг 33 йиллигини нишонлаш, балки фуқаролар, айниқса хотин-қизларнинг ҳуқуқларини замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласида муҳим мулоҳазалар ва амалий таклифлар учун майдон бўлди.
Тадбирнинг асосий ғояси Инсон қадри улуғланадиган, ҳуқуқ ва эркинликлар қатъий кафолатланган, рақамли маконда ҳам хавфсиз жамият барпо этиш — барчамизнинг умумий бурчимиздир деб такидланди.
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Сарибаева.


















