Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда 2026-йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтиришга қаратилган муҳим фармон қабул қилинди.

Ушбу фармон мамлакатда зўравонликка нисбатан мутлақо муросасиз муҳит яратишни назарда тутади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қиладиган салбий ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш ва айбдорларни қатъий жавобгарликка тортиш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, оилавий зўравонлик ҳолатларига қарши ҳуқуқий чоралар кучайтирилади. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бу каби ҳолатларни аниқлаш, уларга тезкор муносабат билдириш ва жабрланган шахсларга ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.

Шунингдек, фармонда аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг иқтисодий ва таълим соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса аёлларнинг мустақиллигини таъминлаш ва оилада соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш давлат сиёсатида муҳим вазифа сифатида белгиланган. Таълим муассасалари, маҳалла ва давлат ташкилотлари ҳамкорлигида профилактик ишлар олиб бориш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби чоралар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, 3 март куни қабул қилинган мазкур фармон жамиятда адолат, инсон қадри ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бундай чора-тадбирлар мамлакатда барқарор ва фаровон жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга.

Сирдарё вилояти маъмурий суди судьяси А.Кудратов

Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг навбатдаги семинар машғулоти.

2025-йилнинг 1 ярмида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг судьялари томонидан ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказиладиган семинар машғулотлари режасига мувофиқ вилоят маъмурий судининг судьяси А.Норқўзиев Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли Қарорининг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берди.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари ҳамда фуқаролар билан ўтказилган давра суҳбати

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида

 

Маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда, суд ҳужжатларининг ижро этишида суд ижроси, яъни суд томонидан чиқарилган ҳужжатларнинг ижросини амалга оширилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ижро этишнинг аҳамияти ва мақсади – Ижро этиш, бу суд ва бошқа органлар томонидан чиқарилган қарорлар, ҳужжатлар ва фаолиятларни амалга ошириш жараёнидир. Суд ҳужжатларининг ижроси – ҳуқуқий тизимнинг самарадорлигини таъминлаш ва инсонлар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Ижро этиш жараёни – Ижро этиш жараёнининг асосий мақсади суднинг ёки бошқа органнинг чиқарган қарорини амалга ошириш, унга амал қилишга мажбурлашдан иборатдир. Мазкур жараёнда бир нечта босқичлар бўлиб, улар ҳар бир шахс ёки ташкилотнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилиб, қонунга мувофиқ бажарилади.

Суд ҳужжати ва ижро ҳужжати – Суд ҳужжати, суд томонидан чиқарилган қарор ёки ишнинг якуний натижаси. Бошқа органлар ҳужжатлари эса, давлат органлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқарилади. Суд ҳужжатларини ижро этиш учун «Ижро ҳужжати» талаб этилади. Бу ҳужжат ижро органи томонидан берилади ва ижро қарорининг амалга оширилиши учун керак бўлади.

Ижро органлари ва уларнинг вазифалари – Ижро органлари, бу суд, прокуратура ёки маҳаллий органлар бўлиши мумкин. Улар ижро ҳужжатларини қабул қилиш ва амалга ошириш билан шуғулланади. Ижро органлари худди шунга ўхшаш ҳужжатларни амалга ошириш учун муайян қўлланмалар ва қонунлар асосида иш кўришади.

Ижро этишда қонунчилик – Ўзбекистонда ижро этиш ҳуқуқий асослари ва қонунчилик ҳуқуқий тизимини қонуний равишда амалга ошириш учун мураккаб механизимни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни мамлакатдаги асосий қонунчилик ҳужжатларидир. Бу қонун суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда муаммоларнинг бартараф этилишини ва уларнинг аниқлик билан ижросини кафолатлайди.

Хулоса қилиб айтган, суд ҳужжатларини ижро этиш жуда муҳим ва масъулиятли жараёндир. Ушбу жараённи самарали амалга ошириш учун қонунлар ва ижро органлари ўртасида ҳамкорлик зарур. Қонун ҳужжатларига тўғри риоя қилиш, ижро этувчи органларнинг ҳаракатлари ва барча тарафлар ўртасидаги мувофиқлик суд ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этишга хизмат қилади.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

Жорий йилнинг 27 март куни Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяси Н.Абдуллаев Гулистон шаҳрининг Буюк келажак маҳалласида.

Жорий йилнинг 27 март куни Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяси Н.Абдуллаев томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида Гулистон шаҳрининг Буюк келажак маҳалласидаги маҳалла фаоллари, маҳаллада яшовчи фуқаролар ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан аҳолини яқиндан таништиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбир давомида коррупцияга қарши курашга оид амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича фуқароларга қўйилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 30 январдаги ПҚ-33-сонли Қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тегишли тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг 26 март куни Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяси Н.Абдуллаев Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласида.

Жорий йилнинг 26 март куни Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяси Н.Абдуллаев томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласидаги маҳалла фаоллари, маҳаллада яшовчи фуқаролар ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан аҳолини яқиндан таништиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбир давомида коррупцияга қарши курашга оид амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича фуқароларга қўйилган вазифалар ҳамда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида тегишли тушунтиришлар берилди.

«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсоннинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишга ҳамда уларнинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг раиси                                                           А.Бўриев

 

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг девонхона мудири                                                        Н.Уразов

 

Ўзбекистон Республикасида Суд ҳокимияти ва унинг тизими

Дарҳақиқат, одил судлов самарадорлиги судьяларнинг бой билим даражаси ва амалий кўникмаларига боғлиқлиги бугунги тараққиётимизнинг барча жабҳаларида демократик ўзгаришлар, жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган шиддатли давримизда янада теранроқ намоён бўлмоқда. Албатта, бу ислоҳотлар жараёнида одил судловни амалга ошириш ваколати юкланган судьялар зиммасида улкан вазифалар мавжудлигидан далолатдир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
11-моддасида Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши белгилаб ўтилган.

Суднинг вазифалари – Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; ҳарбий судлар; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий суди; фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ҳамда туманлараро маъмурий судларидан иборат.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатлари, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади. Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас. Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий харакатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш, уларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш, уларнинг дахлсизлиги, одил судловни амалга оширишда қатьий таомил, қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг таъқиқланиши, судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик ҳамда судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш кабилардан иборат.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

Суд хабарномалари ва чақирувларини ҳамда суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва ажримларни тарафларга юбориш тартибининг мазмун-моҳиятиElementor

Суд хабарномаларини юбориш тартибининг ҳуқуқий асослари:

  1. Суд хабарномаларининг ҳуқуқи – Суд хабарномаларини юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган. Улар суд жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
  2. Қонуний асослар – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодекси суд хабарномаларини юбориш тартибини белгилайди. Ушбу кодексда хабарномаларни тайёрлаш ва этказиб бериш тартиби кўрсатилган.
  3. Хабарномалар турлари – Суд хабарномалари турли хил бўлиши мумкин: чақирувлар, хабарномалар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар. Ҳар бир тури ўзига хос талаб ва протседураларга эга.
  4. Хабарномалар ва ҳуқуқ – Суд хабарномаларининг тўғри ва ўз вақтида юборилиши суд жараёнининг самарадорлигини оширади. Бу томонларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради ва адолатни таъминлайди.

Суд хабарномаларини юборишнинг замонавий усуллари ва технологиялари:

  1. Электрон хабарномалар – Суд хабарномаларини юборишнинг замонавий усулларидан бири электрон хабарномалар. Бу усул, интернет орқали тез ва самарали етказиб беришни таъминлайди.
  2. Мобил иловалар – Суд хабарномаларини юбориш учун мобил иловалар ҳам кенг қўлланилади. Улар фойдаланувчиларга хабарномаларни олиш ва жўнатиш имкониятини беради.
  3. Автоматлаштирилган тизимлар – Суд жараёнларини автоматлаштириш, хабарномаларни юборишни тезлаштиради. Бу, ҳуқуқий жараёнларда адолат ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Суд чақирувларининг мазмуни ва уларнинг аҳамияти:

  1. Суд чақирувларининг моҳияти – Суд чақирувлари, суд жараёнлари учун зарур ҳужжатлардир. Улар томонларга суд мажлисига келиш ёки маълумот бериш учун юборилади, шунинг учун аҳамияти жуда катта.
  2. Суд чақирувларининг турлари – Суд чақирувлари бир қанча турларга бўлинади: маълумот берувчи, чақирувчи ва мажбурий. Ҳар бир тур ўзига хос вазифаларга эга ва суд жараёнининг самарадорлигини таъминлайди.
  3. Суд чақирувларининг та’сири – Суд чақирувлари томонларнинг суддаги иштирокини таъминлайди. Улар суднинг адолатли ва очиқ ўтишини кафолатлайди, шунингдек, суд қарорларининг қонунийлигини оширади.

Суд қарорларининг қабул қилиниши ва та’сири – Суд қарорларининг қабул қилиниши ва та’сири жараёни, суд фаолиятининг муҳим элементидир. Ушбу қарорлар, томонларга ҳуқуқий асослар ва мажбуриятлар тақдим этади. Улар суд жараёни давомида адолатни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. – Суд қарорлари томонларга ҳуқуқий ҳимоя таъминлайди. – Қарорларнинг тўғри юборилиши суд тизимининг самарадорлигини оширади.

Суд чақирувлари ва қарорлар, протсессуал тартиб ва амалиёт:

  1. Суд чақирувларининг мақсади – Суд чақирувлари, суд жараёнида томонларни хабардор қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш учун муҳимдир. Бу жараён адолатни таъминлашга хизмат қилади.
  2. Протсессуал тартиб – Суд чақирувлари ва қарорларни юбориш протсессуал қонунлар асосида амалга оширилади. Бу тартиб, ҳар бир томоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
  3. Амалиётдаги муаммолар – Суд чақирувларининг етказиб беришида кўплаб муаммолар кузатилади, масалан, манзилларни аниқлаш ёки томонларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаслиги.
  4. Суд қарорларининг аҳамияти – Суд қарорлари, суд жараёнининг натижаси бўлиб, томонлар учун мажбурий ҳисобланади. Улар, шунингдек, қонуний муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди.

Суд хабарномаларининг ҳуқуқий аҳамияти: Нима учун муҳим?

  1. Суд хабарномаларининг роли – Суд хабарномаларининг асосий роли, суд жараёнида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашдир, бу эса адолатни таъминлайди.
  2. Ҳуқуқий та’сир – Суд хабарномалари, суд қарорлари ва жараёнларни юбориш орқали тарафларнинг ҳуқуқий позитсияларини белгилайди, бу эса қонунийликни мустаҳкамлашда муҳимдир.
  3. Маъмурий жараёнлар – Суд хабарномалари, маъмурий жараёнларда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди, тарафларга ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятини беради.

Маъмурий жараёнларда суд чақирувларининг ўрни ва роли – Маъмурий жараёнларда суд чақирувлари тарафлар ўртасида ҳуқуқий алоқаларни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Улар судга келишни талаб қилиб, тарафларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятини беради. Бу жараёнларнинг самарали амалга оширилиши адолатни таъминлашда асосий аҳамиятга эга.

Суд қарорларини юбориш тартиби ва унинг ҳуқуқий таъсири:

  1. Суд қарорларининг тури – Суд қарорлари, одатда, фуқаровий, жиноий ёки маъмурий бўлиб, ҳар бир турда ўзига хос юбориш тартиби мавжуд.
  2. Юбориш тартиби – Суд қарорларини юбориш тартиби суд томонидан белгиланган қонунларга мувофиқ амалга оширилади, бу эса тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
  3. Ҳуқуқий таъсири – Суд қарорларини тўғри ва ўз вақтида юбориш, тарафларнинг адолатга эришиш имкониятини оширади ва суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Ҳуқуқий механизмлар ва суд коммуникациясининг маъмурий жиҳатлари:

  1. Ҳуқуқий механизмлар – Суд коммуникациясида ҳуқуқий механизмлар, суд хабарномаларини ва чақирувларини қонуний равишда юбориш жараёнини таъминлайди.
  2. Суд коммуникацияси – Суд коммуникацияси, суд жараёнидаги барча иштирокчилар ўртасида самарали ва аниқ маълумот алмашинишини таъминлайди, бу эса адолатни таъминлайди.
  3. Маъмурий жиҳатлар – Суд коммуникациясининг маъмурий жиҳатлари, ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш тартиби ва муддатларини белгилайди, бу жараённи соддалаштиришга ёрдам беради.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

“Davlat hisobidan yuridik yordam ko‘rsatish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikaganing ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida

So‘nggi yillarda mamlakatimizda insonning qonuniy huquqlari va manfaatlarini so‘zsiz ta’minlashga, fuqarolarning odil sudlovga bo‘lgan ishonchini oshirishga hamda ularning malakali yuridik yordam olishga bo‘lgan huquqlari kafolatlarini kuchaytirishga qaratilgan tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, “Davlat hisobidan yuridik yordam ko‘rsatish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilinib, fuqarolarga O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi bilan kafolatlangan malakali yuridik yordam olish huquqidan to‘liq foydalanish imkoniyati yaratildi.

Shu bilan birga O‘zbekiston Respublikaganing ayrim qonun hujjatlarini “Davlat hisobidan yuridik yordam ko‘rsatish to‘g‘risida”gi Qonunga muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan O‘zbekiston Respublikaganing ayrim qonun hujjatlariga davlat hisobidan yuridik yordam olish huquqiga ega bo‘lgan shaxslarga bunday yordam ko‘rsatish uchun jinoyat, fuqarolik ishlari va ma’muriy huquqbuzarliklar to‘g‘risidagi ishlar bo‘yicha hamda qonunda nazarda tutilgan boshqa hollarda advokatning ishtirok etishini ta’minlash tartibini belgilashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun fuqarolarning odil sudlovga erishish imkoniyatlarini yanada kengaytirishga hamda davlat hisobidan malakali yuridik yordam olish huquqini ta’minlashga xizmat qiladi.

Guliston tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi A.Ganiyev

Guliston tumanlararo ma’muriy sudi sudya yordamchisi J.Zavqiyev

O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi inson va fuqarolarning tabiiy huquq va erkinliklarini himoya qilishining kafolatidir

O‘zbekiston Respublikasining yangi Konstitutsiyasi 6-bo‘lim, 27-bob va 155-moddadan iborat bo‘lib, bosh qomusimizning 2-bo‘limi Inson va fuqarolarning huquq, erkinliklar va va burchlariga bag‘ishlangan bo‘lib, O‘zbekiston Respublikasida inson va fuqarolarlarning huquq va erkinliklarini taʼminlashga katta eʼtibor qaratilganligidan dalolat beradi.

Konstitutsiyaning 19-moddasida, inson huquq va erkinliklari har kimga tug‘ilganidan boshlab tegishli bo‘lishi, 23-moddasida esa, davlat o‘z hududida ham, uning tashqarisida ham o‘z fuqarolarini himoya qilish va ularga homiylik ko‘rsatishni kafolatlashi belgilab qo‘yilgan. Konstitutsiyamizning eng muhim normalaridan biri 54-moddasida beliglab qo‘yilgan, unga ko‘ra, insonning huquq va erkinliklarini taʼminlash davlatning oliy maqsadidir, davlat inson hamda fuqaroning Konstitutsiya va qonunlarda mustahkamlangan huquqlari va erkinliklarini taʼminlaydi.

Shuni alohida aytish kerakki, yangi Konstitutsiya qabul qilinishi, xalqimiz hayotida insonning ozod va erkin yashash, mulkka ega bo‘lish, taʼlim olish, mehnat qilish, saylash va saylanish kabi huquqlari, so‘z hamda eʼtiqod erkinliklarini oliy qadriyat darajasiga ko‘tardi. Shuningdek, bosh qomusimizning muqaddimasida inson huquqlariga va davlat suvereniteti g‘oyalariga sodiqlik eʼlon qilinib, hozirgi va kelajak avlodlar oldidagi yuksak maʼsuliyatni anglagan holda, o‘zbek davlatchiligi rivojining tarixiy tajribasiga tayanilib, demokratiya va ijtimoiy adolatga sadoqat namoyon etilib, xalqaro huquq umumeʼtirof etilgan qoidalari ustunligi tan olingan holda respublika fuqarolarining munosib hayot kechirishini taʼminlashga intilib, insonparvar demokratik huquqiy davlat barpo etish ko‘zlanib, fuqarolar tinchligi va milliy totuvligini taʼminlash maqsadida yangi Kostitutsiyamiz qabul qilindi

Konstitutsiya va uning asosida qabul qilingan qonunlar xalq farovonligi, tinchligi va osoyishtaligi, diniy bag‘rikengligi, millatlar va ellatlararo totuvlikni hamda inson qadrining bosh kafili bo‘lishi lozim. Buning uchun har bir fuqaro Kostitutsiyani bilish, unda o‘zining mustahkamlab qo‘yilgan huquqlaridan insofli ravishda fodalanishi hamda davlat oldidagi burchlarini vijdonan bajarmog‘i lozim.

Xulosa qilib aytganda, yangi Konstitutsiyamiz qabul qilinishi, yurtimizdagi har bir fuqaroning huquq va erkinliklarini qonun yo‘li bilan himoya qilishni yana-da mustahkamlab qolmay, ularning davlatga bo‘lgan ishochini yana-da oshirishga xizmat qiladi desak mubolag‘a bo‘lmaydi.

Guliston tumanlararo ma’muriy

sudi devonxona mudiri

N.A.Urazov

Skip to content