Мамлакатимизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишлар янада такомиллаштирилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони қабул қилиниши ҳам истисно эмас.

Мазкур Фармон билан 2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ва 2022 -2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Шу билан бирга ушбу Фармон билан хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир нечта вазифалар ва чора-тадбирлар амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиши ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилиши;

– суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилиши ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олиниши;

– алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш; қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик; алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланган.

Шунингдек, мазкур Фармонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан кенг ҳимоя қилиш мақсадида:

– тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;

– чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алимент мажбуриятларини бажармаганлик учун судланган ёки маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш бўйича мажбурлов чораларини қўлламаслик;

– аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

– яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

– шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

– икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ёки бошқа ишга мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жазо турини белгилаш назарда тутилган.

Хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишлар янада такомиллаштириш мақсадида:

– хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

– хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш;

– жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;

– чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш;

– хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш каби чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонда белгиланган вазифалар ва мазкур вазифалар асосида қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, улар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий кафолатлари ва гендер тенгликни таъминлаш учун замин яратади.

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси                                                М.Кенжаев

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг бош консулътанти                                                            С.Одилов

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining “Sudlarda yerga oid nizolarni ko‘rishda qonunchilik hujjatlari normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida” gi 20.11.2023-yildagi plenum qarorining mazmun-mohiyati.

Plenum qarori bilan, yerga oid ommaviy-huquqiy nizolar bo‘yicha yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarning vujudga kelishi asoslari qonunda qat’iy belgilab qo‘yilganligi sababli hakamlik sudlarining vakolat doirasidan chetga chiqqan holda yer uchastkasi va boshqa ko‘chmas mulkka nisbatan huquqlarni vujudga keltirishga qaratilgan qarorlari, arizachilarning mansabdor shaxslarning zimmasiga yer uchastkasi yoki boshqa ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish, yer uchastkasida qurilish ishlarini amalga oshirishga ruxsat berish, ko‘chmas mulkni qayta rekonstruksiya qilishga ruxsat berish majburiyatini yuklash haqidagi talablarini qanoatlantirish uchun asos bo‘la olmasligi belgilangan. O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi Kodeksining  27-moddasi birinchi qismining 5-bandiga asosan yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bilan bog‘liq nizolarni ko‘rishda arizachi tomonidan noaniq (masalan, kadastr yig‘majildi, kadastr pasporti, guvohnoma va davlat reyestridan ko‘chirmani haqiqiy emas deb topish haqida) talab qo‘yilganda, nizoning asl mohiyatidan kelib chiqqan holda ma’muriy sudlar sudning faol ishtiroki tamoyili asosida talabga aniqlik kiritish choralarini ko‘rib, arizani mazmunan ko‘rishlari lozim.

Bunda sudlar ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish — yuridik va jismoniy shaxslarning, jumladan bitimlar asosida yuzaga keladigan ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarining vujudga kelishi, boshqa shaxsga o‘tishi, cheklanishini bekor bo‘lishini tan oladigan hamda tasdiqlaydigan huquqiy hujjat ekanligidan kelib chiqib, bu haqdagi davlat reyestri ko‘chirmasini emas, balki ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni haqiqiy emas deb topilishi lozimgi qayd e’tilgan,  “Ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 15-moddasiga ko‘ra, Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organ hisoblanishi sababli, ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bilan bog‘liq nizolarni ko‘rishda, ish bo‘yicha javobgar sifatida Davlat kadastrlari palatasining viloyat hududiy boshqarmalari jalb qilinishi lozimligi belgilangan.

Qarorida sudlarga, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan alohida muhofaza etiladigan obyektlar va ularning muhofaza hududlariga nisbatan bo‘lgan huquqning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilmaganligi, mazkur yer maydonlariga bo‘lgan huquqning vujudga kelmaganligini anglatmasligi tushuntirilgan, sudlar O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni ta’minlash, yerga bo‘lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-sonli Farmonining 4-bandi bilan mahalliy davlat hokimiyati organlarining yer munosabatlariga oid qaror, farmoyish yoki boshqa turdagi hujjat qabul qilish, shu jumladan tuman va shahar mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarni belgilash, e’tirof etish, o‘zgartirish, bekor qilish huquqi 2021-yil 1-avgustdan bekor qilingan, PF-6243-sonli Farmonning 
8-bandida ushbu Farmon rasman e’lon qilingan kundan boshlab Yer kodeksiga tegishli o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritilguniga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar mahalliy vakillik va ijro hokimiyati organlari tomonidan mazkur Farmonda nazarda tutilganidan boshqacha tartibda yer uchastkalarini ajratish qat’iyan to‘xtatilganligi qayd etilgan, shu sababli, yer kodeksining 
23-moddasiga o‘zgartishlar 2021-yil 16-avgustda kiritilgan bo‘lsa ham, tuman (shahar) hokimlari 2021-yil 9-iyundan boshlab yer uchastkalarini egalik qilish va foydalanish uchun ajratish (realizatsiya qilish) vakolatiga ega emasliklari tushuntirib o‘tilgan.

Xulosa qilib aytganda O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining “Sudlarda yerga oid nizolarni ko‘rishda qonunchilik hujjatlari normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida”gi 20.11.2023-yildagi plenum qarori sudlar tomonidan yer oid nizolarni to‘g‘ri hal etishga  xizmat qiladi.

Guliston tumanlararo ma’muriy

sudi sudyasi A.Kudratov

Guliston tumanlararo ma’muriy sudining  

sudya yordamchisi  Y.Soliyev

АҲОЛИГА СУД МУҲОКАМАЛАРИДА МАСОФАДАН ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди. Суд органлари, демократик жамиятнинг муҳим қисми сифатида, адолатни таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим рўл ўйнайди. ЎРҚ 1047 қарори эса, аҳолининг суд муҳокамаларида иштирок этишини қулайлаштиради. Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференсалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали протсессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд. Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексига, Иқтисодий протсессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. Видеоконференсалоқа режими орқали аҳолинг оворагарчилигининг олди олинади ва уларга қулай шароитлар яратилаётганлигининг ёрқин намунасидан бири ҳисобланади. Мисол учун: Сирдарё вилоятинг энг чекка нуқтасида яшаётган фуқаро ўзига тегишли бўлган Олий судда кўрилаётга ишида қатнашиши учун Тошкент шаҳрига бориши керак. Фуқаро Тошкентга борадиган йўлкирасига Сирдарё вилоятинг ҳоҳлаган нуқтасидаги суддан ишда иштирок этиши мумкин. Суд мажлисига видеоконференсалоқа режими орқали иштирок этмоқчи бўлган фуқаро БҲМнинг 25 фоизини тўлаб бемалол иштирок этиши мумкин бўлади. “Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади”;Суд жараёнларига аҳолини жалб этиш орқали, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбурятларини янада яхшироқ тушунадилар. Ушбу жараёнларнинг ошкоралиги муҳим аҳамиятга эга, чунки суд ишлари очиқ бўлганда, жамиятнинг адолатга бўлган ишончи ортади. Аҳоли муҳокамаларда қатнашиб, улар суднинг қандай ишлашини, қайси тамойиллар асосида қарорлар қабул қилишини яқиндан кузата олишади. ЎРҚ-1047 қарори орқали суд иштирокчиларининг доирасини кенгайтириш, суд тизимининг янада самарали ишлашига олиб келади. Аҳолининг суд жараёнларига жалб этилиши, шунингдек , судлов фаолиятининг сифатини оширади. Фуқаролар ўз фикр мулоҳазаларини билдириш орқали, суд муҳокамаларининг янада адолатли бўлишига ҳисса қўшади. Бу жараён фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончини оширади ва суднинг нуфузини янада юксалтиради. Суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, фақатгина жисмоний иштирокни эмас, балки виртуал платформалар орқали иштирок этишни ҳам ўз ичига олиши лозим. Технологик тараққиётдан фойдаланган ҳолда, аҳоли суд муҳокамаларига масофадан туриб ҳам кўриш ва ўз фикрини билдириш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Бу айниқса, муайян мамлакатларда минтақавий фарқлар ва транспорт муаммолари мавжуд бўлган ҳолларда жуда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, ушбу қарорни амалга ошириш жараёнида суд органлари ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик ниҳоятда зарур. Суд тизимининг очиқлиги ва самарадорлигини ошириш учун, аҳолига тарқатиладиган ахборот ресурслари, тарбиявий дастурлар ва маълумотлар базаларини яратиш зарур. Фуқаролар ўз ҳуқуқлари тўғрисида етарли маълумотга эга бўлганда, суд жараёнларида фаол иштирок этишга тайёргарликларини оширадилар. Натижада, ЎРҚ-1047 қарори, аҳоли суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини яратиш орқали, адолат ва тенглик тамойилларини амалга оширишга хизмат қилади. Бу нафақат аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширади, балки умуман суд тизимига бўлган ишончини кучайтиради. Ҳар бир фуқарони суд жараёнида иштирок этишга рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим қадамдир.

Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси А.Ганиев

Гулистон туманлараро маъмурий
судининг судья ёрдамчиси Ж.Завқиев

Суд тизимидаги ислоҳотлар!

Мамлакатимизда судлов фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд эди. Бунга жавобан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги  “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сонли Қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонунга асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднингмобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Ушбу нормалар орқали агар бирор шахс суд мажлисида шахсан иштирок этиш имкониятига эга бўлмаса (масалан, бошқа шаҳарда ёки қишлоқда бўлса) у видеоконференция орқали судда қатнашиши мумкин. Бу орқали шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича энг яқин суднинг видеоконференция тизимидан ёки суднингўзининг мобиль видеоконференция тизимидан фойдаланиш имкониятининг ҳуқуқий асоси яратилди.

Бундан ташқари, суд видеоконференция орқали иштирок этаётган шахсларнинг мажлисга келган-келмаганлигини текширади ва иштирокчиларнинг шахсини аниқлайди. Агар шахс мобиль видеоконференция тизими орқали қатнашаётган бўлса, унинг шахси суд томонидан ахборот технологиялари ёрдамида аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, суд бу иштирокчисининг кимлигини тасдиқлаш учун замонавий технологиялар (масалан, юзни таниб олиш ёки бошқа электрон усуллар)дан фойдаланади.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси А.Норқўзиев

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Т.Султонов

Суд тизимида янги қонунчилик бўйича аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан Қонун қабул қилинди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш  мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг арим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунини билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлар қуйидаги таҳрирда, яъни:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади» деб баён этилиши;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан, яъни:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади» деб тўлдириш белгиланган;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисобланиши;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдирилиши белгиланган;

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади» деб тўлдирилди;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблаш белгиланди;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдириш белгиланди;

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги ЎРҚ-1047-сон Қонунининг 4-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси М.Хайдаров

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Й.Қўлдошев

Янги қонунчилик бўйича аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш тўғрисида Қонун қабул қилинди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш  мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг арим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунини билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қонун билан ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

 Бундан ташқари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аниқланади.

Қонунчиликдаги бу ўзгартиришлар суд жараёнларини янада осонлаштириш ва фуқароларнинг суд мажлисларига масофадан, яъни видеоконференция орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш учун киритилган. Бу, айниқса, узоқ ҳудудларда яшовчи ёки бошқа сабабларга кўра судга келолмайдиган одамларга жуда ҳам қулай.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси С.Суванов

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Сарибаева

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари ҳамда фуқаролар билан ўтказилган давра суҳбати

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида

 

Маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда, суд ҳужжатларининг ижро этишида суд ижроси, яъни суд томонидан чиқарилган ҳужжатларнинг ижросини амалга оширилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Ижро этишнинг аҳамияти ва мақсади – Ижро этиш, бу суд ва бошқа органлар томонидан чиқарилган қарорлар, ҳужжатлар ва фаолиятларни амалга ошириш жараёнидир. Суд ҳужжатларининг ижроси – ҳуқуқий тизимнинг самарадорлигини таъминлаш ва инсонлар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Ижро этиш жараёни – Ижро этиш жараёнининг асосий мақсади суднинг ёки бошқа органнинг чиқарган қарорини амалга ошириш, унга амал қилишга мажбурлашдан иборатдир. Мазкур жараёнда бир нечта босқичлар бўлиб, улар ҳар бир шахс ёки ташкилотнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилиб, қонунга мувофиқ бажарилади.

Суд ҳужжати ва ижро ҳужжати – Суд ҳужжати, суд томонидан чиқарилган қарор ёки ишнинг якуний натижаси. Бошқа органлар ҳужжатлари эса, давлат органлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқарилади. Суд ҳужжатларини ижро этиш учун «Ижро ҳужжати» талаб этилади. Бу ҳужжат ижро органи томонидан берилади ва ижро қарорининг амалга оширилиши учун керак бўлади.

Ижро органлари ва уларнинг вазифалари – Ижро органлари, бу суд, прокуратура ёки маҳаллий органлар бўлиши мумкин. Улар ижро ҳужжатларини қабул қилиш ва амалга ошириш билан шуғулланади. Ижро органлари худди шунга ўхшаш ҳужжатларни амалга ошириш учун муайян қўлланмалар ва қонунлар асосида иш кўришади.

Ижро этишда қонунчилик – Ўзбекистонда ижро этиш ҳуқуқий асослари ва қонунчилик ҳуқуқий тизимини қонуний равишда амалга ошириш учун мураккаб механизимни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни мамлакатдаги асосий қонунчилик ҳужжатларидир. Бу қонун суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда муаммоларнинг бартараф этилишини ва уларнинг аниқлик билан ижросини кафолатлайди.

Хулоса қилиб айтган, суд ҳужжатларини ижро этиш жуда муҳим ва масъулиятли жараёндир. Ушбу жараённи самарали амалга ошириш учун қонунлар ва ижро органлари ўртасида ҳамкорлик зарур. Қонун ҳужжатларига тўғри риоя қилиш, ижро этувчи органларнинг ҳаракатлари ва барча тарафлар ўртасидаги мувофиқлик суд ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этишга хизмат қилади.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсоннинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишга ҳамда уларнинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг раиси                                                           А.Бўриев

 

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг девонхона мудири                                                        Н.Уразов

 

Ўзбекистон Республикасида Суд ҳокимияти ва унинг тизими

Дарҳақиқат, одил судлов самарадорлиги судьяларнинг бой билим даражаси ва амалий кўникмаларига боғлиқлиги бугунги тараққиётимизнинг барча жабҳаларида демократик ўзгаришлар, жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган шиддатли давримизда янада теранроқ намоён бўлмоқда. Албатта, бу ислоҳотлар жараёнида одил судловни амалга ошириш ваколати юкланган судьялар зиммасида улкан вазифалар мавжудлигидан далолатдир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
11-моддасида Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши белгилаб ўтилган.

Суднинг вазифалари – Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; ҳарбий судлар; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий суди; фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ҳамда туманлараро маъмурий судларидан иборат.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатлари, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади. Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас. Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий харакатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш, уларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш, уларнинг дахлсизлиги, одил судловни амалга оширишда қатьий таомил, қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг таъқиқланиши, судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик ҳамда судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш кабилардан иборат.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

Суд хабарномалари ва чақирувларини ҳамда суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва ажримларни тарафларга юбориш тартибининг мазмун-моҳиятиElementor

Суд хабарномаларини юбориш тартибининг ҳуқуқий асослари:

  1. Суд хабарномаларининг ҳуқуқи – Суд хабарномаларини юбориш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган. Улар суд жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
  2. Қонуний асослар – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодекси суд хабарномаларини юбориш тартибини белгилайди. Ушбу кодексда хабарномаларни тайёрлаш ва этказиб бериш тартиби кўрсатилган.
  3. Хабарномалар турлари – Суд хабарномалари турли хил бўлиши мумкин: чақирувлар, хабарномалар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар. Ҳар бир тури ўзига хос талаб ва протседураларга эга.
  4. Хабарномалар ва ҳуқуқ – Суд хабарномаларининг тўғри ва ўз вақтида юборилиши суд жараёнининг самарадорлигини оширади. Бу томонларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради ва адолатни таъминлайди.

Суд хабарномаларини юборишнинг замонавий усуллари ва технологиялари:

  1. Электрон хабарномалар – Суд хабарномаларини юборишнинг замонавий усулларидан бири электрон хабарномалар. Бу усул, интернет орқали тез ва самарали етказиб беришни таъминлайди.
  2. Мобил иловалар – Суд хабарномаларини юбориш учун мобил иловалар ҳам кенг қўлланилади. Улар фойдаланувчиларга хабарномаларни олиш ва жўнатиш имкониятини беради.
  3. Автоматлаштирилган тизимлар – Суд жараёнларини автоматлаштириш, хабарномаларни юборишни тезлаштиради. Бу, ҳуқуқий жараёнларда адолат ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Суд чақирувларининг мазмуни ва уларнинг аҳамияти:

  1. Суд чақирувларининг моҳияти – Суд чақирувлари, суд жараёнлари учун зарур ҳужжатлардир. Улар томонларга суд мажлисига келиш ёки маълумот бериш учун юборилади, шунинг учун аҳамияти жуда катта.
  2. Суд чақирувларининг турлари – Суд чақирувлари бир қанча турларга бўлинади: маълумот берувчи, чақирувчи ва мажбурий. Ҳар бир тур ўзига хос вазифаларга эга ва суд жараёнининг самарадорлигини таъминлайди.
  3. Суд чақирувларининг та’сири – Суд чақирувлари томонларнинг суддаги иштирокини таъминлайди. Улар суднинг адолатли ва очиқ ўтишини кафолатлайди, шунингдек, суд қарорларининг қонунийлигини оширади.

Суд қарорларининг қабул қилиниши ва та’сири – Суд қарорларининг қабул қилиниши ва та’сири жараёни, суд фаолиятининг муҳим элементидир. Ушбу қарорлар, томонларга ҳуқуқий асослар ва мажбуриятлар тақдим этади. Улар суд жараёни давомида адолатни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. – Суд қарорлари томонларга ҳуқуқий ҳимоя таъминлайди. – Қарорларнинг тўғри юборилиши суд тизимининг самарадорлигини оширади.

Суд чақирувлари ва қарорлар, протсессуал тартиб ва амалиёт:

  1. Суд чақирувларининг мақсади – Суд чақирувлари, суд жараёнида томонларни хабардор қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш учун муҳимдир. Бу жараён адолатни таъминлашга хизмат қилади.
  2. Протсессуал тартиб – Суд чақирувлари ва қарорларни юбориш протсессуал қонунлар асосида амалга оширилади. Бу тартиб, ҳар бир томоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
  3. Амалиётдаги муаммолар – Суд чақирувларининг етказиб беришида кўплаб муаммолар кузатилади, масалан, манзилларни аниқлаш ёки томонларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаслиги.
  4. Суд қарорларининг аҳамияти – Суд қарорлари, суд жараёнининг натижаси бўлиб, томонлар учун мажбурий ҳисобланади. Улар, шунингдек, қонуний муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди.

Суд хабарномаларининг ҳуқуқий аҳамияти: Нима учун муҳим?

  1. Суд хабарномаларининг роли – Суд хабарномаларининг асосий роли, суд жараёнида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашдир, бу эса адолатни таъминлайди.
  2. Ҳуқуқий та’сир – Суд хабарномалари, суд қарорлари ва жараёнларни юбориш орқали тарафларнинг ҳуқуқий позитсияларини белгилайди, бу эса қонунийликни мустаҳкамлашда муҳимдир.
  3. Маъмурий жараёнлар – Суд хабарномалари, маъмурий жараёнларда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди, тарафларга ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятини беради.

Маъмурий жараёнларда суд чақирувларининг ўрни ва роли – Маъмурий жараёнларда суд чақирувлари тарафлар ўртасида ҳуқуқий алоқаларни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Улар судга келишни талаб қилиб, тарафларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятини беради. Бу жараёнларнинг самарали амалга оширилиши адолатни таъминлашда асосий аҳамиятга эга.

Суд қарорларини юбориш тартиби ва унинг ҳуқуқий таъсири:

  1. Суд қарорларининг тури – Суд қарорлари, одатда, фуқаровий, жиноий ёки маъмурий бўлиб, ҳар бир турда ўзига хос юбориш тартиби мавжуд.
  2. Юбориш тартиби – Суд қарорларини юбориш тартиби суд томонидан белгиланган қонунларга мувофиқ амалга оширилади, бу эса тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
  3. Ҳуқуқий таъсири – Суд қарорларини тўғри ва ўз вақтида юбориш, тарафларнинг адолатга эришиш имкониятини оширади ва суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Ҳуқуқий механизмлар ва суд коммуникациясининг маъмурий жиҳатлари:

  1. Ҳуқуқий механизмлар – Суд коммуникациясида ҳуқуқий механизмлар, суд хабарномаларини ва чақирувларини қонуний равишда юбориш жараёнини таъминлайди.
  2. Суд коммуникацияси – Суд коммуникацияси, суд жараёнидаги барча иштирокчилар ўртасида самарали ва аниқ маълумот алмашинишини таъминлайди, бу эса адолатни таъминлайди.
  3. Маъмурий жиҳатлар – Суд коммуникациясининг маъмурий жиҳатлари, ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш тартиби ва муддатларини белгилайди, бу жараённи соддалаштиришга ёрдам беради.

 

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ф.Ахматкулов

Skip to content