Сирдарё вилоят маъмурий судларида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида судьялар ва суд ходимлари иштирокида давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарорлари қабул қилишда, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)да қонунийлик таъминлашнинг (айрим) муаммоларини ўрганиш юзасидан ўтказиладиган семинар машғулоти режаси тасдиқланган.
Тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 13 декабрь куни Сирдарё вилоят маъмурий судларида Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қарорлар қабул қилинишида ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)да қонунийликни таъминлашнинг айрим муаммоларини бартараф этиш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар машғулотида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари раислари, судьялари ва суд ходимлари, шунингдек, Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори О.Убатов, Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ўринбосари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳамда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлар иштирок этишди.
Семинар машғулотида Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ умумий маълумотлар, вилоят маъмурий судларида 2023 ва 2024 йиллар давомида Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари билан боғлиқ кўрилган ишларнинг таҳлили ҳамда мазкур ишларини кўрилишида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан маълумотлар эшитилди ҳамда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 32 йиллиги олдидан Сирдарё вилоят маъмурий суди ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий суди ходимлари ўртасида оммавий диктант ёзиш ва Бош қомусимизга оид саволларга жавоб бериш бўйича мусобақа уюштирилди.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг жорий йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Менинг Конституциям 32 ёшда!” шиори остида Сирдарё вилоят маъмурий суди биносида ташкил этилган ушбу тадбирда суд аппарати ходимлари фаол иштирок этди.
Диктант матнида асосий қомусимиз мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият хаётида тутган ахамияти ифодаланган бўлиб тажрибали судьялар томонидан ўқиб берилди.
Ғолиблар 6-декабрь куни эълон қилиниб, вилоят суди маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Сирдарё вилоят ва маъмурий судларининг судьялари ва суд ходимлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда, вилоят маъмурий суди раиси Т.Қодирқулов, вилоят маъмурий суди судьялари ва суд ходимлари ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий суди раиси, судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.
Вилоят маъмурий судининг раиси Т.Қодирқулов барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан қутлаб, одил судловни амалга оширишдаги самарали меҳнати, хизмат бурчини намунали баражарётганлиги учун вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг бир қатор судья ва суд ходимларини фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Шунингдек, тадбир давомида Гулистон туманлараро маъмурий суди раиси А.Бўриев, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан барча судья ва суд ходимларини табриклаб, одил судловни амалга оширишда доимо Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунларга таянган ҳолда ишларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари ходимлари ўртасида “Менинг Конституциям 32 ёшда” шиори остида “Диктант” танлови ўтказилди.
Ушбу танлов ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
O‘zbekiston Respublikasining yangi Konstitutsiyasi 6-bo‘lim, 27-bob va 155-moddadan iborat bo‘lib, bosh qomusimizning 2-bo‘limi Inson va fuqarolarning huquq, erkinliklar va va burchlariga bag‘ishlangan bo‘lib, O‘zbekiston Respublikasida inson va fuqarolarlarning huquq va erkinliklarini taʼminlashga katta eʼtibor qaratilganligidan dalolat beradi.
Konstitutsiyaning 19-moddasida, inson huquq va erkinliklari har kimga tug‘ilganidan boshlab tegishli bo‘lishi, 23-moddasida esa, davlat o‘z hududida ham, uning tashqarisida ham o‘z fuqarolarini himoya qilish va ularga homiylik ko‘rsatishni kafolatlashi belgilab qo‘yilgan. Konstitutsiyamizning eng muhim normalaridan biri 54-moddasida beliglab qo‘yilgan, unga ko‘ra, insonning huquq va erkinliklarini taʼminlash davlatning oliy maqsadidir, davlat inson hamda fuqaroning Konstitutsiya va qonunlarda mustahkamlangan huquqlari va erkinliklarini taʼminlaydi.
Shuni alohida aytish kerakki, yangi Konstitutsiya qabul qilinishi, xalqimiz hayotida insonning ozod va erkin yashash, mulkka ega bo‘lish, taʼlim olish, mehnat qilish, saylash va saylanish kabi huquqlari, so‘z hamda eʼtiqod erkinliklarini oliy qadriyat darajasiga ko‘tardi. Shuningdek, bosh qomusimizning muqaddimasida inson huquqlariga va davlat suvereniteti g‘oyalariga sodiqlik eʼlon qilinib, hozirgi va kelajak avlodlar oldidagi yuksak maʼsuliyatni anglagan holda, o‘zbek davlatchiligi rivojining tarixiy tajribasiga tayanilib, demokratiya va ijtimoiy adolatga sadoqat namoyon etilib, xalqaro huquq umumeʼtirof etilgan qoidalari ustunligi tan olingan holda respublika fuqarolarining munosib hayot kechirishini taʼminlashga intilib, insonparvar demokratik huquqiy davlat barpo etish ko‘zlanib, fuqarolar tinchligi va milliy totuvligini taʼminlash maqsadida yangi Kostitutsiyamiz qabul qilindi
Konstitutsiya va uning asosida qabul qilingan qonunlar xalq farovonligi, tinchligi va osoyishtaligi, diniy bag‘rikengligi, millatlar va ellatlararo totuvlikni hamda inson qadrining bosh kafili bo‘lishi lozim. Buning uchun har bir fuqaro Kostitutsiyani bilish, unda o‘zining mustahkamlab qo‘yilgan huquqlaridan insofli ravishda fodalanishi hamda davlat oldidagi burchlarini vijdonan bajarmog‘i lozim.
Xulosa qilib aytganda, yangi Konstitutsiyamiz qabul qilinishi, yurtimizdagi har bir fuqaroning huquq va erkinliklarini qonun yo‘li bilan himoya qilishni yana-da mustahkamlab qolmay, ularning davlatga bo‘lgan ishochini yana-da oshirishga xizmat qiladi desak mubolag‘a bo‘lmaydi.
Барчамизга маълумки, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
Халқимизнинг орзу-умидлари ва интилишлари ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадлари янги таҳрирдаги Конституцияда ўз аксини топди.
Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини конституциявий асослар мустаҳкамлади.
Конституциянинг иккинчи бўлими Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Бунда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади этиб белгиланганлиги ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқларини кафолатлаш механизми, мутлақо янги масала ва йўналишлар акс этган оид нормалар уч бараварга ошганлигини кўриш мумкин. Хусусан, 54-моддада илк бор “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” ва 56-моддада “Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ташкил этиш учун шароитлар яратади” деб белгиланди. Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ҳуқуқий нормаларнинг тўғридан-тўғри амал қилиши мумкинлиги бизнинг ҳуқуқий амалиётимизда мутлақ янги воқеликдир.
Қонунчиликда ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатлаб қўйилган.
Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши фуқароларга Конституция нормаларига асосланган ҳолда судларга мурожаат қилишга имкон беради. Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита тадбиқ этиб, Конституцияда белгиланган нормаларни кўрсатган ҳолда қарор қабул қилишни англатади.
Судлар томонидан Конституция нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш мақсадида 2023 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур Пленум қарорида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши, шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги кўрсатилган.
Судлар Конституция нормасини тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги важи билан қўллашни рад этишга йўл қуйилмаслигига эътибор қаратишлари кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Шахсга давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлганидан сўнг, халқаро органларга мурожаат этиш ҳуқуқининг берилаётганлиги Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасига олган халқаро мажбуриятларини самарали бажаришга ҳамда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига хизмат қилади. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш борасида қўшимча конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари яратди.
Хусусан, Конституциянинг 29-моддаси тўртинчи қисмига асосан Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Мазкур норма судллар томонидан барча тоифадаги ишларда далилларга ҳуқуқий баҳо беришда қўлланилади.
Ушбу норманинг олтинчи қисмига кўра, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Конституциянинг 55-моддаси бешинчи қисмига кўра, ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.
Фаррух Ахматкулов
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси
Sirdaryo viloyat va Guliston tumanlararo ma’muriy sudlarida sudyalar va sud xodimlari hamda tadbir mehmonlari Sirdaryo viloyat prokuraturasi bo‘lim prokurori A.Ubatov, Guliston Davlat pedagogika instituti Tarix va san’atshunoslik kafedrasi dotsenti O.Kanimkulov, Guliston Davlat Universiteti Tarix kafedra o‘qituvchisi Sh.Ma’rufov, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist R.Xasanovlar ishtirokida “18 noyabr — O‘zbekiston Respublikasida davlat bayrog‘i qabul qilingan kun”iga bag‘ishlangan bayram tadbiri o‘tkazildi.
Mazkur bayram tadbirida Sirdaryo viloyat ma’muriy sudi raisi T.Qodirqulov, Sirdaryo viloyat prokuraturasi bo‘lim prokurori A.Ubatov, Guliston Davlat pedagogika instituti Tarix va san’atshunoslik kafedrasi dotsenti O.Kanimkulov, Guliston Davlat Universiteti Tarix kafedra o‘qituvchisi Sh.Ma’rufov, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist R.Xasanovlar so‘zga chiqishib, O‘zbekiston Respublikasining Davlat bayrog‘i yuzasidan ma’ruza qilib, barcha tadbir ishtirokchilarini “18 noyabr — O‘zbekiston Respublikasida davlat bayrog‘i qabul qilingan kun”i munosabati bilan tabrikladi hamda o‘zlarining iliq bayramona fikrlarini bildirdilar.
Shuningdek, bayram tadbiri davomida viloyat ma’muriy sudi xodimlari “18 noyabr — O‘zbekiston Respublikasida davlat bayrog‘i qabul qilingan kun”i munosabati bilan o‘zlari tayyorlagan taqdimotlarini, badiiy, musiqiy dasturlarini tadbir ishtirokchilariga taqdim etishdi va kelgusida shu kabi bayram tadbirlarini hamkor tashkilotlar bilan birgalikda o‘tkazib borilishi yuzasidan kelishib olindi.
Аҳолининг жойлардаги долзарб муаммоларини ҳал этиш учун чинакам “халқ овози” бўлмиш маҳаллий Кенгашларга кенг ваколатлар берилди, маҳаллий Кенгашларга ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 02 февраль куни ПФ-28-сонли фармони қабул қилиниб, маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишга, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган фазифалар белгилаб олинди.
Ушбу фармон билан Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида биринчи маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модель – “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.
Унга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг фикрини инобатга олиш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳарсозлик, транспорт ва ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 33 та ваколат Кенгашларга ўтказилмоқда.
Ҳудуддаги эҳтиёжни ҳар томонлама ўрганган ҳолда, қайси ҳудудда, давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш керак, қайси бирини кенгайтириш, қайсисини тугатиш кераклиги, Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ёки унга бевосита таъсир кўрсатувчи корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойлар, Маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина Кенгашлар розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади.
Шунингдек, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчи ва багаж ташиш тарифлари ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар Кенгаш қарори билан жорий этилади.
Шаҳар йўловчи транспортида йўналишларни ташкил этиш, янги йўналишлар очиш, бекатлар, тўхтаб туриш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерлари Кенгаш билан келишилиши лозимлиги белгиланмоқда.
Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига, табиий объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар бевосита маҳаллий Кенгашлар томонидан киритилиши, айрим тоифадаги шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар сирасига киритиш маҳаллий Кенгашлар қарори билан амалга оширилади.
Бундан ташқари, аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари тоифаларига маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ўзгартириш киритиш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш кабилар ҳам Кенгашлар томонидан амалга оширилиши узил-кесил ҳал этилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, бу каби ваколатларнинг эгаси этиб маҳаллий Кенгашларнинг белгиланиши жамият ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда халқ вакиллари томонидан ҳал қилиш имконини беради.
Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши Кенгашларни жойлардаги аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга имкон қадар тезроқ ечим топиш, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг маҳаллий Кенгашлар олдидаги ҳисобдорлиги, масъулияти ва жавобгарлигини оширишга, маҳаллий давлат ҳокимияти даражасида бир-бирини тийиб турувчи механизмлар самарали ишлашига хизмат қилади.
Сирдарё вилоят маъмурий судларида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида судьялар ва суд ходимлари иштирокида давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарорлари қабул қилишда, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)да қонунийлик таъминлашнинг (айрим) муаммоларини ўрганиш юзасидан ўтказиладиган семинар машғулоти режаси тасдиқланган.
Тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сирдарё вилоят маъмурий судларида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари томонидан қарорлар қабул қилинишида ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)да қонунийликни таъминлашнинг айрим муаммоларини бартараф этиш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар машғулотида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари раислари, судьялари ва суд ходимлари, шунингдек, Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори О.Убатов, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқарма ходимлари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари иштирок этишди.
Семинар машғулотида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари фаолияти билан боғлиқ умумий маълумотлар, вилоят маъмурий судларида 2023 йил ҳамда 2024 йилнинг 9 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари билан боғлиқ кўрилган ишларнинг таҳлили ҳамда мазкур ишларини кўрилишида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан маълумотлар эшитилди ҳамда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан 2024 йил 4 январдаги 2024 йил давомида процессуал ва моддий қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш, қонунчиликдаги янгиликларни ўрганиб бориш мақсадида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари судьялари билан ўтказиладиган “семинар машғулотлари” режаси тасдиқланган.
Тасдиқланган режага асосан 2024 йил 25 октябрь куни Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяси А.Кудратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича маъруза қилди.
Судья А.Кудратов юқоридаги Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилганлиги, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш назарда тутилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.Бундан ташқари, Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан 2024 йил 20 августда Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида судьялар ва суд ходимлари иштирокида маъмурий органларнинг фаолиятини ўрганиш юзасидан ўтказиладиган семинар машғулоти режасига асосан Сирдарё вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Й.Кулдашев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг функция ва вазифалари, тизими ва ташкилий тузилмаси, ҳудудий бошқармаларининг ваколатлари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан 2024 йил 1 июлда тасдиқланган “2024 йилнинг 2-ярмида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида суд ходимлари томонидан ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат соати” режасига асосан Гулистон туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Ё.Солиев “Демократия тушунчасининг мазмуни. Демократия тушунчаси Ўзбекитсон Республикаси мисолида” мавзуси бўйича маъруза қилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси А.Ганиев
Гулистон туманлараро маъмурий
судининг судья ёрдамчиси Ж.Завқиев
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Сирдарё вилоят маъмурий суди