Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Коррупция қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.

Коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Коррупцияга қарши курашишнинг устувор ҳуқуқий асослари қатор халқаро ҳуқуқий нормаларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

– 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган БМТ нинг Коррупцияга қарши Конвенцияси;

– 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган БМТ нинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси;

– 1999 йил 27 январдаги Европа Кенгашининг “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенцияси;

– 1999 йил 4 ноябрдаги “Коррупцияга учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенциялари ва бошқалар.

Ўзбекистон юқорида таъкидланган халқаро нормалардан 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси, шунингдек, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул Ҳаракат режасини ратификация қилган.

Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, коррупцияга қарши кураш соҳасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли қарори;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармони;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4761-сонли қарори ва бошқа ҳужжатлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли  Фармони  асосида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди.

Фармон билан, Агентликка Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалари қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи миллий индекс тузишни ташкиллаштириш юклатилди.

Шунингдек, бозор иқтисодиёти қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.

Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.

Қайд этиш лозимки, илғор хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш жараёнида қўллаётган усулларидан бири бу давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ҳамда катта ҳажмдаги ҳаражатларини декларация қилишнинг мажбурий этиб белгиланганлигидир. Бундан кўзланган асосий мақсад мансабдор шахсларнинг ноқонуний даромад олишни олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этишдан иборатдир.

Демак, давлат хизматчиларининг мулкий декларация тизими коррупциянинг олдини олиш, ноқонуний бойиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашнинг қудратли воситаси ҳисобланиб, нафақат мансабдор шахслари, балки, уларнинг яқин қариндошлари фаолиятини ҳам мониторинг олиб бориш учун етарли имконият яратади.

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси                                                                             М.Кенжаев

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг бош консулътанти                                                                     С.Одилов

Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси инсон ва фуқароларнинг табиий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишининг кафолатидир

Ҳаммамизга маълумки, 2023 йилнинг 30 апрель куни умумхалқ овоз бериш, яъниреферендум орқали Ўзбекистон Республикасинингянги Конституцияси қабул қилинди.

Бош қомусимизниянги таҳрирда қабул қилинишидан асосий мақсад инсон ва фуқароларларнингтабиий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларнинг конституциявий ҳимоячисини таъминлашданиборат. Бунга мисол “Давлат – жамият -инсон” деган принципининг “Инсон – жамият – давлат” тамойилига айланиб, “Инсон қадри учун!” деган ғоя устуворликка эга эканлиги ўз ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси 6-бўлим, 27-боб ва 155-моддадан иборат бўлиб, бош қомусимизнинг 2-бўлими инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлар ва ва бурчларига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида инсон ва фуқароларларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга катта эътибор қаратилганлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, Конституциянинг 19-моддасида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганиданбошлаб тегишли бўлиши,
23-моддасида эса, давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгилаб қўйилган.

Конституциямизнинг энг муҳим нормаларидан бири 54-моддасида белиглаб қўйилган, унга кўра, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир, давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Шуни алоҳида айтиш керакки, янги Конституция қабул қилиниши, халқимиз ҳаётида инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқлари, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Шунингдек, бош қомусимизнинг муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва

ижтимоий адолатга садоқат намоён этилиб, халқаро ҳуқуқ умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида янги Коституциямиз қабул қилинди.

Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар халқ фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги, диний бағрикенглиги, миллатлар ва эллатлараро тотувликни ҳамда инсон қадрининг бош кафили бўлиши лозим.

Бунинг учун ҳар бир фуқаро Коституцияни билиш, унда ўзининг мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларидан инсофли равишда фодаланиши ҳамда давлат олдидаги бурчларини виждонан бажармоғи лозим.

Хулоса қилиб айтганда, янги Конституциямиз қабул қилиниши, юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонун йўли билан ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаб қолмай, уларнинг давлатга бўлган ишочини янада оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг

судья катта ёрдамчиси                                                                               М.Кенжаев

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг бош консулътанти                                                            С.Одилов

Маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида келишув битими институти жорий қилиниши фуқаро ва тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш кафолатланади

Ҳаммамизга маълумки, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, айниқса давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда маъмурий суд ишларини юритишда тарафларга оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

Шу билан бирга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фуқаро ва тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сонли Қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси “Келишув битими” деб номланган 151-боб билан тўлдирилиб, маъмурий суд ишларини юритишда янги келишув битими институти жорий қилинди.  Эндиликда тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин. Тарафларнинг келишуви ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилади. Келишув битимининг муҳим

шартларидан бири жавобгарда фақат маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда тарафларнинг келишувига йўл қўйилади.

Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) — маъмурий органнинг қонунчилик доирасида йўл қўйилган чоралардан бирини қонунийликка ва мақсадга мувофиқликка ўзи баҳо бериши асосида ўз ихтиёрига кўра қўллаш ёки тегишли чорани қўллашдан воз кечиш ҳуқуқи деб тушунилади.

Келишув битимининг яна бир муҳим шартларидан бири келишув битими фақатгина маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича тузилиши мумкин.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

Келишув битими ёзма шаклда ва уни тузган шахслар сонидан битта нусха ортиқ бўлган нусхаларда тузилади ва имзоланади.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала иш қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан, суд мажлисида тарафлар албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқилади.

Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тўлиқ ёки қисман тугатилганлиги кўрсатилади.

Шу билан бирга қонунда келишув битимини тасдиқлашни рад этиш асослар келтирилган бўлиб, буларга келишув битимнинг шартлари қонунчиликка зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; унинг шартлари кўриб чиқилаётган низо (иш) предмети билан боғлиқ бўлмаса; жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлмаса ва битим шарт асосида тузилган бўлса, келишув битимини тасдиқлаш рад қилинади.

Келишув битимини тасдиқлаш рад этилган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиқарилади ва суд муҳокамаси умумий тартибда ўтказилади.

Хулоса қилиб айтганда, маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида келишув битими институти жорий қилиниши давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатланади.

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси                                      М.Кенжаев

Мамлакатимизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишлар янада такомиллаштирилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги 5 йил ичида мамлакатимизда оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони қабул қилиниши ҳам истисно эмас.

Мазкур Фармон билан 2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ва 2022 -2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Шу билан бирга ушбу Фармон билан хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир нечта вазифалар ва чора-тадбирлар амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиши ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилиши;

– суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилиши ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олиниши;

– алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш; қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик; алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланган.

Шунингдек, мазкур Фармонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан кенг ҳимоя қилиш мақсадида:

– тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;

– чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алимент мажбуриятларини бажармаганлик учун судланган ёки маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш бўйича мажбурлов чораларини қўлламаслик;

– аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

– яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

– шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

– икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ёки бошқа ишга мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жазо турини белгилаш назарда тутилган.

Хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишлар янада такомиллаштириш мақсадида:

– хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш;

– хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш;

– жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;

– чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш;

– хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш каби чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонда белгиланган вазифалар ва мазкур вазифалар асосида қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, улар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий кафолатлари ва гендер тенгликни таъминлаш учун замин яратади.

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг судья катта ёрдамчиси                                                М.Кенжаев

Сирдарё вилоят маъмурий

судининг бош консулътанти                                                            С.Одилов

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining “Sudlarda yerga oid nizolarni ko‘rishda qonunchilik hujjatlari normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida” gi 20.11.2023-yildagi plenum qarorining mazmun-mohiyati.

Plenum qarori bilan, yerga oid ommaviy-huquqiy nizolar bo‘yicha yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarning vujudga kelishi asoslari qonunda qat’iy belgilab qo‘yilganligi sababli hakamlik sudlarining vakolat doirasidan chetga chiqqan holda yer uchastkasi va boshqa ko‘chmas mulkka nisbatan huquqlarni vujudga keltirishga qaratilgan qarorlari, arizachilarning mansabdor shaxslarning zimmasiga yer uchastkasi yoki boshqa ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish, yer uchastkasida qurilish ishlarini amalga oshirishga ruxsat berish, ko‘chmas mulkni qayta rekonstruksiya qilishga ruxsat berish majburiyatini yuklash haqidagi talablarini qanoatlantirish uchun asos bo‘la olmasligi belgilangan. O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi Kodeksining  27-moddasi birinchi qismining 5-bandiga asosan yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bilan bog‘liq nizolarni ko‘rishda arizachi tomonidan noaniq (masalan, kadastr yig‘majildi, kadastr pasporti, guvohnoma va davlat reyestridan ko‘chirmani haqiqiy emas deb topish haqida) talab qo‘yilganda, nizoning asl mohiyatidan kelib chiqqan holda ma’muriy sudlar sudning faol ishtiroki tamoyili asosida talabga aniqlik kiritish choralarini ko‘rib, arizani mazmunan ko‘rishlari lozim.

Bunda sudlar ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish — yuridik va jismoniy shaxslarning, jumladan bitimlar asosida yuzaga keladigan ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarining vujudga kelishi, boshqa shaxsga o‘tishi, cheklanishini bekor bo‘lishini tan oladigan hamda tasdiqlaydigan huquqiy hujjat ekanligidan kelib chiqib, bu haqdagi davlat reyestri ko‘chirmasini emas, balki ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni haqiqiy emas deb topilishi lozimgi qayd e’tilgan,  “Ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 15-moddasiga ko‘ra, Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organ hisoblanishi sababli, ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bilan bog‘liq nizolarni ko‘rishda, ish bo‘yicha javobgar sifatida Davlat kadastrlari palatasining viloyat hududiy boshqarmalari jalb qilinishi lozimligi belgilangan.

Qarorida sudlarga, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan alohida muhofaza etiladigan obyektlar va ularning muhofaza hududlariga nisbatan bo‘lgan huquqning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilmaganligi, mazkur yer maydonlariga bo‘lgan huquqning vujudga kelmaganligini anglatmasligi tushuntirilgan, sudlar O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni ta’minlash, yerga bo‘lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-sonli Farmonining 4-bandi bilan mahalliy davlat hokimiyati organlarining yer munosabatlariga oid qaror, farmoyish yoki boshqa turdagi hujjat qabul qilish, shu jumladan tuman va shahar mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarni belgilash, e’tirof etish, o‘zgartirish, bekor qilish huquqi 2021-yil 1-avgustdan bekor qilingan, PF-6243-sonli Farmonning 
8-bandida ushbu Farmon rasman e’lon qilingan kundan boshlab Yer kodeksiga tegishli o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritilguniga qadar Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar mahalliy vakillik va ijro hokimiyati organlari tomonidan mazkur Farmonda nazarda tutilganidan boshqacha tartibda yer uchastkalarini ajratish qat’iyan to‘xtatilganligi qayd etilgan, shu sababli, yer kodeksining 
23-moddasiga o‘zgartishlar 2021-yil 16-avgustda kiritilgan bo‘lsa ham, tuman (shahar) hokimlari 2021-yil 9-iyundan boshlab yer uchastkalarini egalik qilish va foydalanish uchun ajratish (realizatsiya qilish) vakolatiga ega emasliklari tushuntirib o‘tilgan.

Xulosa qilib aytganda O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining “Sudlarda yerga oid nizolarni ko‘rishda qonunchilik hujjatlari normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida”gi 20.11.2023-yildagi plenum qarori sudlar tomonidan yer oid nizolarni to‘g‘ri hal etishga  xizmat qiladi.

Guliston tumanlararo ma’muriy

sudi sudyasi A.Kudratov

Guliston tumanlararo ma’muriy sudining  

sudya yordamchisi  Y.Soliyev

АҲОЛИГА СУД МУҲОКАМАЛАРИДА МАСОФАДАН ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди. Суд органлари, демократик жамиятнинг муҳим қисми сифатида, адолатни таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим рўл ўйнайди. ЎРҚ 1047 қарори эса, аҳолининг суд муҳокамаларида иштирок этишини қулайлаштиради. Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференсалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали протсессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд. Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексига, Иқтисодий протсессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. Видеоконференсалоқа режими орқали аҳолинг оворагарчилигининг олди олинади ва уларга қулай шароитлар яратилаётганлигининг ёрқин намунасидан бири ҳисобланади. Мисол учун: Сирдарё вилоятинг энг чекка нуқтасида яшаётган фуқаро ўзига тегишли бўлган Олий судда кўрилаётга ишида қатнашиши учун Тошкент шаҳрига бориши керак. Фуқаро Тошкентга борадиган йўлкирасига Сирдарё вилоятинг ҳоҳлаган нуқтасидаги суддан ишда иштирок этиши мумкин. Суд мажлисига видеоконференсалоқа режими орқали иштирок этмоқчи бўлган фуқаро БҲМнинг 25 фоизини тўлаб бемалол иштирок этиши мумкин бўлади. “Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида мобил видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади”;Суд жараёнларига аҳолини жалб этиш орқали, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбурятларини янада яхшироқ тушунадилар. Ушбу жараёнларнинг ошкоралиги муҳим аҳамиятга эга, чунки суд ишлари очиқ бўлганда, жамиятнинг адолатга бўлган ишончи ортади. Аҳоли муҳокамаларда қатнашиб, улар суднинг қандай ишлашини, қайси тамойиллар асосида қарорлар қабул қилишини яқиндан кузата олишади. ЎРҚ-1047 қарори орқали суд иштирокчиларининг доирасини кенгайтириш, суд тизимининг янада самарали ишлашига олиб келади. Аҳолининг суд жараёнларига жалб этилиши, шунингдек , судлов фаолиятининг сифатини оширади. Фуқаролар ўз фикр мулоҳазаларини билдириш орқали, суд муҳокамаларининг янада адолатли бўлишига ҳисса қўшади. Бу жараён фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончини оширади ва суднинг нуфузини янада юксалтиради. Суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, фақатгина жисмоний иштирокни эмас, балки виртуал платформалар орқали иштирок этишни ҳам ўз ичига олиши лозим. Технологик тараққиётдан фойдаланган ҳолда, аҳоли суд муҳокамаларига масофадан туриб ҳам кўриш ва ўз фикрини билдириш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Бу айниқса, муайян мамлакатларда минтақавий фарқлар ва транспорт муаммолари мавжуд бўлган ҳолларда жуда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, ушбу қарорни амалга ошириш жараёнида суд органлари ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик ниҳоятда зарур. Суд тизимининг очиқлиги ва самарадорлигини ошириш учун, аҳолига тарқатиладиган ахборот ресурслари, тарбиявий дастурлар ва маълумотлар базаларини яратиш зарур. Фуқаролар ўз ҳуқуқлари тўғрисида етарли маълумотга эга бўлганда, суд жараёнларида фаол иштирок этишга тайёргарликларини оширадилар. Натижада, ЎРҚ-1047 қарори, аҳоли суд муҳокамаларида иштирок этиш имкониятларини яратиш орқали, адолат ва тенглик тамойилларини амалга оширишга хизмат қилади. Бу нафақат аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширади, балки умуман суд тизимига бўлган ишончини кучайтиради. Ҳар бир фуқарони суд жараёнида иштирок этишга рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим қадамдир.

Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси А.Ганиев

Гулистон туманлараро маъмурий
судининг судья ёрдамчиси Ж.Завқиев

Суд тизимидаги ислоҳотлар!

Мамлакатимизда судлов фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида, ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти мавжуд эди. Бунга жавобан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги  “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сонли Қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонунга асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднингмобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Ушбу нормалар орқали агар бирор шахс суд мажлисида шахсан иштирок этиш имкониятига эга бўлмаса (масалан, бошқа шаҳарда ёки қишлоқда бўлса) у видеоконференция орқали судда қатнашиши мумкин. Бу орқали шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича энг яқин суднинг видеоконференция тизимидан ёки суднингўзининг мобиль видеоконференция тизимидан фойдаланиш имкониятининг ҳуқуқий асоси яратилди.

Бундан ташқари, суд видеоконференция орқали иштирок этаётган шахсларнинг мажлисга келган-келмаганлигини текширади ва иштирокчиларнинг шахсини аниқлайди. Агар шахс мобиль видеоконференция тизими орқали қатнашаётган бўлса, унинг шахси суд томонидан ахборот технологиялари ёрдамида аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, суд бу иштирокчисининг кимлигини тасдиқлаш учун замонавий технологиялар (масалан, юзни таниб олиш ёки бошқа электрон усуллар)дан фойдаланади.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси А.Норқўзиев

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Т.Султонов

Суд тизимида янги қонунчилик бўйича аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан Қонун қабул қилинди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш  мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг арим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунини билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлар қуйидаги таҳрирда, яъни:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференсалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади» деб баён этилиши;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан, яъни:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади» деб тўлдириш белгиланган;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисобланиши;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдирилиши белгиланган;

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан:

«Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади» деб тўлдирилди;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблаш белгиланди;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан, яъни:

«Видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади» деб тўлдириш белгиланди;

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги ЎРҚ-1047-сон Қонунининг 4-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирди;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси М.Хайдаров

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Й.Қўлдошев

Янги қонунчилик бўйича аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш тўғрисида Қонун қабул қилинди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш  мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 11-мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларда масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг арим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунини билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қонун билан ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

 Бундан ташқари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аниқланади.

Қонунчиликдаги бу ўзгартиришлар суд жараёнларини янада осонлаштириш ва фуқароларнинг суд мажлисларига масофадан, яъни видеоконференция орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш учун киритилган. Бу, айниқса, узоқ ҳудудларда яшовчи ёки бошқа сабабларга кўра судга келолмайдиган одамларга жуда ҳам қулай.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси С.Суванов

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси М.Сарибаева

Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг навбатдаги семинар машғулоти.

2025-йилнинг 1 ярмида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг судьялари томонидан ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказиладиган семинар машғулотлари режасига мувофиқ вилоят маъмурий судининг судьяси А.Норқўзиев Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли Қарорининг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берди.

Skip to content