Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси инсон ва фуқароларнинг табиий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишининг кафолатидир
Ҳаммамизга маълумки, 2023 йилнинг 30 апрель куни умумхалқ овоз бериш, яъниреферендум орқали Ўзбекистон Республикасинингянги Конституцияси қабул қилинди.
Бош қомусимизниянги таҳрирда қабул қилинишидан асосий мақсад инсон ва фуқароларларнингтабиий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларнинг конституциявий ҳимоячисини таъминлашданиборат. Бунга мисол “Давлат – жамият -инсон” деган принципининг “Инсон – жамият – давлат” тамойилига айланиб, “Инсон қадри учун!” деган ғоя устуворликка эга эканлиги ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси 6-бўлим, 27-боб ва 155-моддадан иборат бўлиб, бош қомусимизнинг 2-бўлими инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлар ва ва бурчларига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида инсон ва фуқароларларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга катта эътибор қаратилганлигидан далолат беради.
Бундан ташқари, Конституциянинг 19-моддасида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганиданбошлаб тегишли бўлиши,
23-моддасида эса, давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгилаб қўйилган.
Конституциямизнинг энг муҳим нормаларидан бири 54-моддасида белиглаб қўйилган, унга кўра, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир, давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, янги Конституция қабул қилиниши, халқимиз ҳаётида инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқлари, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Шунингдек, бош қомусимизнинг муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва

ижтимоий адолатга садоқат намоён этилиб, халқаро ҳуқуқ умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида янги Коституциямиз қабул қилинди.
Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар халқ фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги, диний бағрикенглиги, миллатлар ва эллатлараро тотувликни ҳамда инсон қадрининг бош кафили бўлиши лозим.
Бунинг учун ҳар бир фуқаро Коституцияни билиш, унда ўзининг мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларидан инсофли равишда фодаланиши ҳамда давлат олдидаги бурчларини виждонан бажармоғи лозим.
Хулоса қилиб айтганда, янги Конституциямиз қабул қилиниши, юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонун йўли билан ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаб қолмай, уларнинг давлатга бўлган ишочини янада оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.
Сирдарё вилоят маъмурий судининг
судья катта ёрдамчиси М.Кенжаев
Сирдарё вилоят маъмурий
судининг бош консулътанти С.Одилов