Суд мажлисларини фототасвирга тушириш, видеёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга доир қонун талабларини тушунтириш.


Қонунга кўра:
а) очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:
– фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;
– жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан;
б) очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:
– фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;
– жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қароридан.
Сирдарё вилоят маъмурий судининг Бош консультанти С.Одилов






