Сайлов-2024 СИЁСИЙ ТАДБИРДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎРНИ
Сирдарё вилояти маънавият ва маърифат маркази кичик мажлислар залида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан “Ҳуқуқ ва онг” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди ва унда бевосита вилоятдаги босма нашрлар бош муҳаррирлари иштирок этишди.
Мажлисни ЖУ ҳудудий бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев қисқача кириш сўзи билан очди. Вилоят маъмурий суди судьяси Мирзоҳид Ҳайдаров, ГулДУ катта ўқитувчиси Йўлдош Каримлар “2024 йил 27 октябрида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда ОАВнинг раҳбар ва ходимлари ўрни қаерда бўлмоғи керак?” мавзусида маърузалар ўқишди. Мавзу битта бўлгани билан экспертлар таҳлили турлича, эсда қоларли тарзда талқин этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.Тадбир қизиқарли савол-жавоблар, фойдали маслаҳатлар ила мазмунли кечди.