Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан тасдиқланган режаларга асосан Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларининг судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида Маънавият ва маърифат ҳамда семинар машғулоти ўтказилди

Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан 2024 йил 4 январдаги 2024 йил давомида процессуал ва моддий қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш, қонунчиликдаги янгиликларни ўрганиб бориш мақсадида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари судьялари билан ўтказиладиган “семинар машғулотлари” режаси тасдиқланган.

Тасдиқланган режага асосан 2024 йил 25 октябрь куни Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяси А.Кудратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича маъруза қилди.


Судья А.Кудратов юқоридаги
Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик,
ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги
ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан
жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилганлиги,
шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг
жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини
шакллантириш назарда тутилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.Бундан ташқари, Сирдарё
вилоят маъмурий суди раиси томонидан
2024 йил 20 августда Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида
судьялар ва суд ходимлари иштирокида маъмурий органларнинг фаолиятини ўрганиш
юзасидан ўтказиладиган семинар машғулоти режасига асосан Сирдарё вилоят
маъмурий суди судья катта ёрдамчиси Й.Кулдашев Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг функция ва
вазифалари, тизими ва ташкилий тузилмаси, ҳудудий бошқармаларининг ваколатлари
ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан
2024 йил 1 июлда  тасдиқланган “2024 йилнинг 2-ярмида Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларида суд ходимлари томонидан ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат соати” режасига асосан Гулистон туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси Ё.Солиев “Демократия тушунчасининг мазмуни. Демократия тушунчаси Ўзбекитсон Республикаси мисолида” мавзуси бўйича маъруза қилди.

Сирдарё вилоят маъмурий

суди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-968-сонли Қонунинг мазмун моҳияти мавзуси

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гулистон туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                   А.Ганиев

Гулистон туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                                      Ж.Завқиев

Сайлов-2024 СИЁСИЙ ТАДБИРДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎРНИ

Сирдарё вилояти маънавият ва маърифат маркази кичик мажлислар залида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан “Ҳуқуқ ва онг” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди ва унда бевосита вилоятдаги босма нашрлар бош муҳаррирлари иштирок этишди.  

Мажлисни ЖУ ҳудудий бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев қисқача кириш сўзи билан очди. Вилоят маъмурий суди судьяси Мирзоҳид Ҳайдаров, ГулДУ катта ўқитувчиси Йўлдош Каримлар “2024 йил 27 октябрида  мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда ОАВнинг раҳбар ва ходимлари ўрни қаерда бўлмоғи керак?” мавзусида маърузалар ўқишди. Мавзу битта бўлгани билан экспертлар таҳлили турлича, эсда қоларли тарзда талқин этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.Тадбир қизиқарли савол-жавоблар, фойдали маслаҳатлар ила мазмунли кечди.

Перейти к содержимому